RU

Европа топ-клублари Закария учун кураш олиб боришмоқда Новости

Европа топ-клублари Закария учун кураш олиб боришмоқда

"Боруссия" Мёнхенгладбах ярим ҳимоячиси Денис Закария тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин.

Маълумотларга қараганда, 25 ёшли футболчи учун "Ливерпуль", "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд даъвогарлик қилмоқда.

Мёнхенгладбахликлар швейцариялик ўйинчини қишки трансфер ойнаси ёпилгунга қадар сотишга тайёр, аммо хавбекнинг ўзи ёзда эркин агент сифатида кетишни жоиз деб билмоқда.

Закария жорий мавсумда 17 ўйинда 2 та гол урди ва 1 та голли узатма қайд этди. Унинг трансфер нархи – 27 миллион евро.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика