RU

Последние новости

13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  0 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   15 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  19 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  18

Европа Суперлигаси. Бу нима ўзи? Новости

Европа Суперлигаси. Бу нима ўзи?

Кечадан бошлаб Европа футболида катта тўнтарилиш бошланди. Бир қатор топ клублар Суперлига тузишга қарор қилишди.


Европа Суперлигаси бу нима ўзи?

18 апрель, якшанба куни Европанинг 12та клуби янги мусобақага асос солинганини эълон қилинди. Суперлигада 20та клуб иштирок этади (15та доимий иштирокчи ва 5та ўзгарувчи клублар). Европа Суперлигаси худди Европа Чемпионлар лигасига ўхшаш мусобақа бўлади.

Қайси клублар аъзо?

"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Интер", "Милан" ва "Ювентус".

Уларни қандай жазо кутмоқда?

УЕФА уларни барча мусобақалардан четлатмоқчи (ҳатто миллий чемпионатлардан ҳам), футболчиларни миллий терма жамоаларда ўйнашга тақиқ қўймоқчи ва 50 миллиард евро даъво қилмоқчи. Аммо катта эҳтимол клублар ўз миллий чемпионатларида ўйнашда давом этишади. Ҳар ҳолда Суперлига ташкилотчиларининг режаси шундай.

Турнир формати қандай бўлади?

Иккита гуруҳ, ҳар бирида 10тадан клуб. Ҳар бир клуб рақиб билан уй-сафар тизимида ўйнайди. Гуруҳлардан учтадан клуб чиқади. Тўртинчи ва бешинчи ўрин соҳиблари плей-офф баҳсларида иштирок этишади. Чорак ва ярим финал баҳслари уй-сафар тизимида ўтади. Финал май ойи охирида нейтрал майдонда ўтказилади.

Клублар қанча пул топишади?

15та асосчи клубларга жами 3,5 миллиард евро берилади. Мусобақа ташкил этилганидан кейин дастлабки йилларда 10 миллиард еврони миллий чемпионат ва клублар ўртасида тақсимлаш кўзда тутилмоқда.

Раҳбарлар ким?

Лига президенти - Флорентино Перес ("Реал Мадрид"). Унинг иккита ўринбосари бор: Жоэль Глэйзер ("Манчестер Юнайтед") ва Андреа Аньелли ("Ювентус"). Аньелли дарҳол Европа клублар Ассоциациялари раҳбариятидан чиқди.

Кимлар қарши?

Европа клублар Ассоциациялари (Аньелли бошқариб келган ташкилот) ва ФИФА Суперлигага қарши баёнот беришди. УЕФА, АПЛ, Ла Лига, А Серия, Бундеслига ва Лига 1 топ чемпионатлари Суперлигага жуда қаттиқ қаршилик қилмоқда.
 




Live. Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада        

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика