RU

Последние новости

15:50Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  0 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  3 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  14 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3

Европа Лигаси: "Зенит" - "Севилья", "Динамо" - "Фиорентина" ва бошқа жуфтликлар Новости

Европа Лигаси: "Зенит" - "Севилья", "Динамо" - "Фиорентина" ва бошқа жуфтликлар

Европа Лигаси чорак финали учун қуръа ташлаш маросимини шу ерда онлайн равишда кузатиб бориш мумкин бўлди.


Тўртинчи жуфтлик: "Вольфсбург" - "Наполи"

Учинчи жуфтлик: "Динамо" - "Фиорентина"

Иккинчи жуфтлик: "Днепр" - "Брюгге"

Дастлабки жуфтлик: "Севилья" - "Зенит"


Ўйинлар 16 ва 23 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, "Динамо" ва "Днепр" жамоалари битта стадионда уй ўйинларини ўтказишлари сабабли, жамоалардан бири ўз майдонида ҳаракат қилган куни иккинчиси автоматик равишда сафарда майдонга тушади.

Қуръа ташлашда польшалик собиқ дарвозабон Ежи Дудек ҳам иштирок этади.


Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси финали Польша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб ўтади.


Маълум сабабларга кўра "Зенит" Украина жамоалари билан тўқнаш келмайди.


Қуръадан олдинги фикрлар:

"Брюгге" футболчиси Томас Менье: "Фақат испанлар эмас! "Вольфсбург" билан баҳс қизиқроқ бўлган бўларди".


"Динамо" дарвозабони Александр Шовковский: "Асосийси чорак финалга етиб келдик. Энди олдинги ўйин асосида кейинги учрашувларни ташкил қиламиз".


"Наполи" эса энг кам гол ўтказган жамоа! Улар 10 та ўйинда бор йўғи 4 та гол ўтказиб юборганлар.


Европа Лигаси чорак финалининг энг сермаҳсул жамоаси Киевнинг "Динамо" жамоаси. Улар турнирнинг 10 та ўйинида 22 та гол киритишган.


Чорак финал иштирокчилари:
"Брюгге"
"Вольфсбург"
"Днепр"
"Динамо" Киев
"Зенит"
"Наполи"
"Севилья"
"Фиорентина"


Маълумки, Европа Чемпионлар Лигаси қуръаси олдидан чорак финал жуфтликларини олдиндан топган мухлисларимиз билан сайтимизда суҳбат ташкил этилиши айтиб ўтилганди. Аммо, ушбу жуфтликларни ҳеч ким топа олмади.

Демак, таҳминларингизни Европа Лигаси учун ҳам билдириб ўтишингиз мумкин. Энг тўғри вариантни биринчи бўлиб топган мухлисимиз билан сайтимиз орқали суҳбат уюштирилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика