RU

Последние новости

00:45Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон  0 00:31Эра ўз якунига етди... 2003 йилдан бери илк бор Роналду ва Месси "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилмади  6 00:11"Олтин тўп" учун 30 нафар номзод номи эълон қилинди. Улар орасида Роналду ва Месси йўқ  2 23:50Унаи Симон, Лунин, Эми Мартинес ва бошқалар — France Football йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодларни эълон қилди  1 23:29France Football йил клуби номинацияси учун номзод жамоаларни эълон қилди  2 23:06Хаби Алонсо, де ла Фуэнте, Анчелотти — France Football талқини бўйича йил мураббийи ким бўлади?  4 22:48"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди  0 22:32Ямаль, Гюлер, Гарначо — France Football йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 22:20Осимхен расман ижара асосида турк клуби ўтди. "Наполи" футболчини бепулга ижарага берди, аммо...  1 21:47Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли кутилмаганда футболни тарк этди. Энди у фаолиятини модел сифатида давом эттиради  1 21:18Гейнрихнинг сўнгги голи ва Абрамовни истеъфога чиқарган Ҳалатбори — Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичларини қандай бошлаган?  6 20:49Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйиндан олдинги расмий машғулоти  1 20:10Ўзбекистон МТЖнинг КХДРга қарши ўйиндан олдинги аъло кайфиятда ўтган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:42ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ КХДРга қарши оқ либосда ўйнайди  5 19:04Одилжон Ҳамробеков: "Ушбу учрашувлар қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини барча тушуниб турибди"  4

Европа Чемпионлар Лигаси. Гуруҳ босқичи рекордлари! Новости

Европа Чемпионлар Лигаси. Гуруҳ босқичи рекордлари!

Леонел Мессининг рекорд қайд этиши оддий ҳолга айланиб қолди. Лекин, ЕЧЛнинг гуруҳ ўйинларида Луис Адриано, Хави Эрнандес ва Франческо Тотти каби футболчилар томонидан ҳам ўзига ҳос рекорд қайд этилди.

- Месси 6 та ўйинда 8 та гол киритди ва Чемпионлар Лигасидаги голлари сонини 75 тага етказди. Бу унинг ЕЧЛ рекордчиси ҳисобланган Раулдан (71 гол) ўтиб кетиши учун етарли бўлди;



- "Шахтёр" ҳужумчиси Луис Адриано гуруҳ ўйинларида 9 та гол киритиб Роналдунинг рекордини такрорлади;



- "Барселона" футболчиси Хави Эрнандес ЕЧЛда кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчига айланиб олди - 146 та ўйин;

- "Реал" гуруҳ босқичи ўйинларида икки маротаба барча ўйинда ғалаба қозонган илк жамоага айланиб олди;


- 24 та гол ўтказиб юборган БАТЭ энг кўп гол ўтказиб юбориш бўйича антирекордни такрорлади;

- "Манчестер Сити"га гол киритган "Рома" сардори Франческо Тотти турнир тарихида гол урган энг ёши катта футболчига айланиб олди. ЦСКАга қарши ўйинда эса у натижасини яхшилаб олди. Унинг кўрсаткичи 38 ёш 59 кунлик;

- Учинчи турда "Рома"ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратган "Бавария" уч маротаба 7 та гол киритиб ғалаба қозонган илк жамоага айланди. Бунгача мюнхенликлар 2009 йилда "Спортинг" (7:1), 2011 йилда "Базел"ни (7:1) шунча гол киритиб ютгандилар;

- БАТЭни 7:0 ҳисобида ютган "Шахтёр" биринчи бўлимда олтита гол киритган илк жамоага айланди;



- Учинчи турнинг биринчи кунида умумий ҳисобда жамоалар 40 та гол киритишди.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика