RU

Последние новости

10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   1 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  10 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  11 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2

Европа чемпионатларидаги энг тезкор гол муаллифи: "Жалолиддинов ўсиши керак бўлган иқтидор эгаси" Новости

Европа чемпионатларидаги энг тезкор гол муаллифи: "Жалолиддинов ўсиши керак бўлган иқтидор эгаси"

Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби Туркия йиғини доирасида Босния чемпиони "Борац" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсдан сўнг "Қайрат" бош мураббийи Қурбон Бердиевнинг ёрдамчиси Дмитрий Кириченко championat.asia сайтига интервью берди. Маълумот учун, Кириченко Евро-2004да Греция терма жамоаси дарвозасига 67-сонияда гол урган ва ўша гол Европа чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол бўлиб турибди.



- Кўряпмизки, жамоа таркиби анча ёшарди. Давом этаётган йиғин ва ўртоқлик ўйинидаги рақиб хусусида фикр билдирсангиз...
- Ўз чемпионатида 3-ўринда бораётган кучли жамоага қарши ўйнадик. Бу бизнинг биринчи назорат учрашувимиз эди. Бунгача яқин орада ўртоқлик ўйинларида қатнашмагандик, чунки йиғин бошланиш муддати озроқ чўзилиб кетди. Албатта, мағлуб бўлиш ёқимсиз, лекин биринчи баҳсда осон бўлмаслигини билардик.

- Жамоанинг бу даражада ёшартирилиши жамоа юқори ўринлар учун курашишида халақит қилмайдими?

- Йўқ. Ўйлайманки, таркибимиз ёш бўлса-да, жуда иқтидорли футболчилардан иборат.

- Жамоада қизиқарли "трио" барпо бўлди –
Гулжигит Аликулов ("Қирғизистонлик Месси"), Еркебулан Сейдахмет ("Қозоғистонлик Месси") ва Жасур Жалолиддинов ("Ўзбекистонлик Месси"). Бу ҳолатни қандай баҳолайсиз? Улар ўзаро чиқишиб кетишадими?
- Айни пайтда таркибимизда ёш, лекин шу билан бирга, жуда иқтидорли йигитлар жам бўлишди. Ўйинчилар бу иқтидорни намойиш этишлари ўзларига ва албатта мураббийларга боғлиқ. Уларда хоҳиш кучли, қилинаётган меҳнат учун раҳмат айтишимиз керак. Ҳозир осон эмас, аммо ҳаммаси яхши бўлади ва секин-аста Мессининг даражасига чиқишади (кулади).

- Норасмий дебютини ўтказган
Жасур Жалолиддинов ҳақида фикрларингиз...
- Жасур ўсиши лозим бўлган иқтидор эгаси. У Россияга борди, аммо ўзини кўрсатиш насиб қилмади. Унинг ўйинларини кўрганман. Ҳали барчаси олдинда, астойдил меҳнат қилиб, ривожланиш керак.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика