Европа чемпионатлари. Илк "олтин гол"га қайси футболчи муаллифлик қилган?
31 мая 2016 17:10
Новости
Европа чемпионатлари. Илк "олтин гол"га қайси футболчи муаллифлик қилган?
Европа чемпионатларига оид фактлар билан таништиришда давом этамиз.
Биласизми? Евро ўйинларида "олтин гол" қоидаси илк маротаба 1996 йили Англияда бўлиб ўтган чемпионатда қўлланган.
Турнир тарихидаги илк "олтин гол"ни Германия терма жамоаси футболчиси Оливер Бирхофф финалда чехияликлар дарвозасига - қўшимча вақтларда киритган ва терма жамоасини Евро-96 ўйинлари ғолибига айлантирган.
Комментарии