RU

Последние новости

16:00"Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўйини нега қолдирилган? "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви нега қолдирилмаяпти?  5 15:31К-Лига 2. "Соннам" - "Чоннам Драгонс": Икром Алибоев ўйинни асосий таркибда бошлайди, Алиқулов — захирада (онлайн ҳисоб)  0 15:01ОАВ вакиллари диққатига! ФИФА Футзал ЖЧ-2024 учун аккредитация жараёни бошланди  1 14:09Петрович "Челси"нинг АҚШдаги йиғинига жамоа билан йўл олмади  1 13:42Месси МЛСнинг барча юлдузлари шоу учрашувида иштирок этмайди   1 12:46Константин Базелюк — "Локомотив" футболчиси!  5 12:27Расмий хабар: Ўзбекистонлик ҳимоячи легионерга айланди  2 12:17ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди  6 12:08"Металлург" таркибга легионер ҳужумчини қўшиб олди  2 11:48Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги)  2 11:19"Навбаҳор" Санжар Қувватов билан шартнома имзолади   10 10:45Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Навбаҳор»да  16 10:12«Манчестер Юнайтед» «Олтин тўп»га даъвогар футболчига умумий ҳисобда 450 миллион евро сарфламоқчи  9 09:38Ла лига тўпурари фаолиятини Мадрид жамоасида давом эттиради  4 09:09«Пахтакор» ҳимоячини «Қўқон-1912» жамоасига ижарага берди  1

Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги) Новости

Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги)

Ака-ука Иньяки ва Нико Уильямслар асли келиб чиқиши Гана давлатидан бўлган муҳожирлар Феликс ва Мария Уильямснинг фарзандлари ҳисобланишади.

Мамлакатда юзага келган иқтисодий инқирозлар сабаб яшаш жойини ташлаб, Испания томон жўнаган Феликс ва Мария йўлда катта қийинчиликларга дуч келишади. Саҳрои Кабирдан пиёда юришга мажбур бўлган ёш оила ўша вақтда фарзанд кутаётганди. Машаққатлар эвазига манзилга амаллаб етиб келган Уильямслар оиласи вакиллари чегара деворларидан ошиб ўтаётганларида полиция томонидан қўлга олинади. Бироқ, уларни олдинда қамоқ жазоси кутмаётганди, тасодиф билан либериялик қочқинлар орасига тушиб қолишади ва Испания ҳукумати Феликс ва Марияни ҳам қочқинлардан деб ҳисоблаб, бошпана беради. Ёш оила Бильбаодаги черковга ишга жойлаштирилади. Бу черковда уларнинг катта фарзандлари дунёга келади. Феликс оиласига қилган яхшиликлари учун катта ўғлига черков руҳонийси Иньяки Мардонеснинг исмини беради. Катта ўғил Иньяки Уильямс шу тариқа дунёга келганди.




Мария Нико учун хомиладорлик вақтида Бильбаода ҳам қийинчилик кунлар юзага келади. Шундан сўнг оила иш қидириб Памплонага кўчиб ўтади. Нико Уильямс айнан шу шаҳарда дунёга келади. Бу орада оила бошлиғи Феликс бир муддат Лондонга боради ва "Челси" клубига тегишли бўлган "Стэмфорд Бридж" стадионида хавфсизлик хизматчиси лавозимида ишлайди.

Бу орада катта ўғил Иньяки катта футболга қадам қўяди ва Бильбаонинг "Атлетик" клубида ўйнай бошлайди. Укасидан фарқли равишда Уильямсларнинг каттаси Гана терма жамоаси сафида ҳаракат қилади. Укаси Нико Уильямс эса Испания терма жамоасини танлаган.




Иньяки ва Нико баъзан майдонда ҳам баҳслашиб туришади. Кунлардан бир кун Испания чемпионати доирасидаги "Алавес" билан ўйинда Иньяки Никони шерикларига узатма бермасликда айблайди ва ака-укалар тортишиб кетишади. Улар ўртасидаги жанжални телевизор орқали кўрган оналари Мария икки фарзандига ҳам қўнғироқ қилиб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги ҳақида қаттиқ огоҳлантиради. Иньяки ва Нико бу талабга қатъий бўйсунишади ва бошқа тортишишмайди. Чунки иккиси ҳам ота-онаси бошдан кечирган қийинчиликларни яхши билганликлари учун уларни қаттиқ ҳурмат қилишарди.




Евро-2024 вақтида Иньяки яқиндагина уйланган эди. Ёш оила асал ойи учун Гавая оролларини эмас, айнан Германияни танлашди. Иньяки Испания терма жамоаси иштирокидаги ҳар бир ўйинни стадионнинг ўзидан кузатиб боради ва турли нашрларга берган интервьюларида укасининг ўйинлари уни ҳайратлантираётгани ҳақида айтади.

Кичик Уильямс ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Барселона"га ўтишга яқин турибди. Каталонияликлар футболчи учун товон пули тўлайди. Уильямснинг "Барселона"даги маоши йилига 12 млн еврони ташкил қилади. Шу тариқа у ярим ҳимоячи Френки де Йонг (йилига 37,5 млн евро) бошчилигидаги энг кўп маош олувчи "кўк-анорранглилар" футболчилари рўйхатида еттинчи ўринни эгаллайди. "Атлетик"да Уильямс йилига 10,4 млн евро ишлаб топган.

sports.ru маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
23 июл 13:37:06
Odilbek Abdushukurov
Shunaqa qiyinchilik koʻrgan bolalardan chiqadi-da kuchli oʻyinchilar.
+1   
23 июл 12:05:01
barselona7
Худо бераман деса ҳеч нарса эмас.Айтишадику йигитнинг омади билан ўйнашиб бўлмайди деб. Бир вақтлар ота-онаси тирикчилик дардида Сахрои Кабирни пиёда кечиб ўтган бўлса ҳозирги кунда икки ўғли туфайли туваги ҳам тилладан бўлиб кетди. Омадини берсин.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика