RU

Последние новости

18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  1 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  7 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  21 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0

Евро-2024. Уоткинснинг сўнгги дақиқалардаги голи Англияни финалга олиб чиқди. Испания – Англия финалини кўрамиз! Новости

Евро-2024. Уоткинснинг сўнгги дақиқалардаги голи Англияни финалга олиб чиқди. Испания – Англия финалини кўрамиз!

Англия термаси Нидерландияни мағлубиятга учратиб, Евро-2024 финалига йўл олди.

Евро-2024. Ярим финал

10 июль, 23.59, «Сигнал Идуна Парк»

Нидерландия – Англия 1:2

Голлар: 1:0 – 7 Симонс, 1:1 – 18, пенальти Кейн, 1:2 – 90 Уоткинс.

Нидерландия – Вербрюгген, Думфрис (Зиркзе, 90), де Врей, ван Дейк, Аке, Схаутен, Рейндерс, Симонс (Бробби, 90), Мален (Вегорст, 46), Гакпо, Депай (Верман, 35).

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Триппьер (Шоу, 46), Райс, Фоден (Палмер, 80), Беллингем, Майну (Галлахер, 90), Сака (Конса, 90), Кейн (Уоткинс, 81).

Огоҳлантиришлар: Думфрис (17), Беллингем (72), Сака (86), ван Дейк (87), Симонс (90+1), Триппьер (90+4).

Нидерланды

Хави Симонс - 7'

ЕВРО - финал . Тур Semi Finals

11/07/2024, 01:00

2
:
1
Завершен

Англия

Гарри Кейн - 18', Олли Уоткинс - 90'

Стадион: BVB Stadion Dortmund, 60926 зрителей

Главный судья: Felix Zwayer

45'
90'
7'  Хави Симонс
17'  Дензел Дюмфрис
35'  Мемфис Депай (Джоуи Веерман)
46'  Дониэлл Мален (Ваут Вегорст)
87'  Вирджил ван Дейк
90'  Хави Симонс
90'  Дензел Дюмфрис (Джошуа Зиркзе)
90'  Хави Симонс (Брайан Броббей)
18'  Гарри Кейн
46'  Киран Триппьер (Люк Шоу)
72'  Джуд Беллингем
81'  Фил Фоден (Кол Палмер)
81'  Гарри Кейн (Олли Уоткинс)
86'  Букайо Сака
90'  Олли Уоткинс
90'  Кол Палмер
90'  Букайо Сака (Эзри Конса)
90'  Кобби Мейну (Конор Галлахер)
90'  Киран Триппьер

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+5. Ўйин якунланди! Англия финалда. Испания ва Англия Европа чемпионлиги учун ўйин ўтказишади!

90+1. ГООООООООЛ! Англия ғалаба голини урмоқда. Олли Уоткинс ўткир бурчакдан супер зарба йўллаб, Англияни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига икки дақиқа қўшиб берилди.

88. Пальмернинг қулай ҳолатдан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

87. Бурчак тўписиз қолган  ван Дейк эътироз билдирди ва бу учун сариқ карточкага "лойиқ" кўрилди.

86. Нидерландиянинг истиқболли ҳужумини тўхтатиб қолган Сака огоҳлантирилди.

84. Нидерландия ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Рейндерс ажойиб рейдни амалга оширди, аммо охирги пас бироз хато.

81. Ўзгаришлар. Кейн ва Фоден майдондан олинди, Уоткинс ва Кол Пальмер майдонга тушди.

80. Йўқ, Англия киритган голда офсайд бор экан. Ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

79. ГОООООООЛ! Уокернинг пасидан сўнг Сака тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

77. Хави Симонс тўпни сакратиб дарвозага йўллади, Пикфорд тўпни эгаллаб олди.

72. Жуд Беллингем ўта қўпол ўйини сабаб огоҳлантирилди.

68. Гакпонинг қанотдан узатган тўпини Пикфорд эгаллай олмади ва майдон ташқарисига чиқариб юборди.

63. Зарбааа! Вен Дейк кутилмаганда дарвозани нишонга олди. Пикфорддан сейв!

50. Англия тўп назоратини қўлга олган.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+3. Танаффус, Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Иккала жамоа ҳам танаффусни исташмоқда.

45. Биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.

39. Зарбааа! Фодендан ажойиб уриниш, аммо Вербрюгген тўпни эгаллаб олди.

35. Мемсиф Депай жароҳати сабаб алмаштирилди, унинг ўрнини Йоэй Верман эгаллади.

34. Депай жароҳат олган кўринади.

32. Зарбааааааааааа! Нима бу? Фил Фодендан супер зарба. Фоден Ямалнинг кечаги зарбасини деярли такрорлади, фарқ шундаки, Фил дарвоза устунини ташқи тарафини нишонга олди.

30. Зарбаааааа! Дензель Дюмфрис боши билан дарвоза тўсинини нишонга олди!

29. Нидерландияда ажойиб ҳужум. Депай қарши ҳужумда олдинга ўтди ва тўпни Маленга оширди. Маленнинг зарбаси эса блокланди. Бурчак зарбаси.

24. Англия устунликни қўлга олмоқда.

23. Қандай вазият? Фил Фоденнинг кучсиз зарбаси рақибга ноқулайлик тўғдирди. Дюмфрис тўпни дарвоза чизиғидан қайтарди!

18. ГОООООООООЛ! Ҳарри Кейн пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 1:1

17. Дюмфрис бу ҳаракати учун сариқ карточка ҳам олди.

17. Пенальти! Англия тепади. Дюмфрис Кейн зарба бераётган пайт ҳужумчининг оёғига ўйнаган экан.

15. Кейн пенальти сўрамоқда. ВАР бу вазиятни кўриб чиқиши мумкин.

14. Зарбаааа! Сака жуда чўзиб юборган вазиятда тўп Кейнга борди. Ҳарри эса ўта кучли, лекин бироз ноаниқ зарба берди.

7. ГООООООООООЛ! Нидерландия ҳисобни очмоқда. Тўпни Англия ҳимоячисидан олиб қўйган Хави Симонс ўта кучли зарбаси билан инглизларни доғда қолдирди

4. Дастлабки дақиқалардаги темпга қараганда, бугун зерикиб қолмаймиз.

1. Ўйин бошланди!


- Икки мамлакат мадҳиялари янгради.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика