Евро-2020'да аргентиналик ҳакам ҳам ишлайди
21 апр 2021 22:00
Новости
Евро-2020'да аргентиналик ҳакам ҳам ишлайди
Аввалроқ, УEФА бўлажак Европа чемпионатида фаолият олиб борадиган реферилар рўйхатини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.
Евро-2020'да фаолият олиб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди
Ташкилот расмий сайти берган маълумотга кўра, мусобақада аргентиналик Фернандо Рапаллини ҳакамлик қилади.
УEФАнинг КОНМEБОЛ билан алмашинув дастури доирасида Рапаллини Еврога йўл олади, ўз навбатида испаниялик ҳакам Хесус Хиль Мансано Америка Кубогида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 ўтган йили бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, пандемия туфайли у 2021 йилга қолдирилди ва УEФА мусобақа номини ўзгартирмасликка қарор қилди. Бўлажак қитъа биринчилиги 11 июндан 11 июлга қадар бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии