RU

Последние новости

08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  10 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7

Евро-2020 саралаши. Англиянинг 43 ўйинлик серияси тўхтади, Украина зафар қучди, Роналду 94-голини урди Новости

Евро-2020 саралаши. Англиянинг 43 ўйинлик серияси тўхтади, Украина зафар қучди, Роналду 94-голини урди

Кеча, 11 октябрь куни Евро-2020нинг навбатдаги саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Англия терма жамоаси Европа чемпионатига чиқиш масаласини кечиктирди, Украина, Франция ва Португалия муҳим ғалабаларга эришгани ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.



"А" гуруҳи

Чехия - Англия 2:1

Жума куни Англия Евро-2020 йўлланмасини нақд қилишга яқин эди, бироқ бу воқеа содир бўлмади. Меҳмонда ўйнаган инглизлар Гарри Кейннинг пенальтиси билан ҳисобни очишди. Бироқ ушбу гол Чехияни синдирмади ва улар инглиз жамоасининг саралашлардаги 43та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига нуқта қўя олишди. Ўртадаги мувозанатни Якуб Брабец тиклади. Захирадан майдонга тушган Зденек Ондрашек ўйин якунланишига 5 дақиқа қолганда Лукаш Масопустнинг узатмасини голга айлантириб, ўз жамоасига ғалабани тақдим этди.


Черногория - Болгария 0:0

Черногория ва Болгариянинг гуруҳдан чиқиш умидларини Подгорицадаги дуранг йўққа чиқарди. Мезбонлар биринчи бўлимда бир қатор вазиятлар яратиб, болгарияликлар посбони Пламена Илиевни тер тўкишга мажбур қилишди, бироқ гол содир бўлмади. Болгария терма жамоасида ҳам вазиятлар бўлди. Аммо учрашув голларсиз якунига етди.


"B" гуруҳи

Португалия - Люксембург 3:0

Европанинг амалдаги чемпионилари ажойиб футбол намойиш этишди ва учинчи ўриндаги Сербиядан 4 очкога узоқлашиб олишди. Баҳс бошида ҳисобни Бернарду Силва очди. Танаффусдан сўнг Криштиану Роналду терма жамоадаги ўзининг 94-голини урди. Ўйинга нуқтани Гонсалу Гедеш қўйди. Люксембург гуруҳдан чиқиш имкониятидан айрилди.


Украина - Литва 2:0

Украина терма жамоаси литваликларни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, "B" гуруҳи етакчилигини сақлаб қолишди. Иккала голга Руслан Малиновский муаллифлик қилди. Ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди, аммо Тарас Степаненко ва Андрей Ярмоленколарнинг голлари дарвоза устунига тегиб қайтди.


"H" гуруҳи

Исландия - Франция 0:1

Франция кетма-кет тўртинчи ғалабага эришди ва учинчи ўриндаги Исландия билан фарқни олти очкога етказди. Учрашувдаги ягона гол 37-дақиқада Оливье Жиру ҳисобига ёзилди. Жиру Антуан Гризманн ишлаган пенальтини голга айлантирди.

Туркия - Албания 1:0

Туркия терма жамоаси муҳим баҳсда албанияликларни таслим этди ва улар ҳам Франция каби исландияликлардан 6 очко узоқлашиб олишди. Баҳсдаги ягона гол сўнгги сонияларда урилди. Женк Тосуннинг зарбаси туркларга ғалаба олиб келди. Меҳмонлар сафида Рей Манай гол уришга яқин эди, аммо у яқин масофадан дарвозани ишғол қила билмади.


Андорра - Молдова 1:0

Андорра терма жамоаси тарихий ғалабага эришди. Улар Европа чемпионати саралашларида ўзининг дастлабки очколарини ишлаб олишди. Ғалаба тўпи Марк Валес ҳисобига ёзилди. Молдоваликлар турнирнинг финал босқичига чиқиш имкониятидан айрилишди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика