RU

Последние новости

07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  5 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  3 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6

"Евро-2020 кундалиги". Уэльс - Швейцария учрашуви ва "А" гуруҳида 1-турдан кейинги вазият ҳақида Новости

"Евро-2020 кундалиги". Уэльс - Швейцария учрашуви ва "А" гуруҳида 1-турдан кейинги вазият ҳақида

Интиқлик билан кутган Европа чемпионатининг 1-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

"А" гуруҳида эса Уэльс — Швейцария ўйинидан кейин 1-тур ўйинларига якун ясалди. Хўш, мазкур гуруҳда айни вақтда вазият қандай?

Ушбу гуруҳнинг, шунингдек, турнирнинг илк ўйини сифатида қайд этилган Туркия — Италия терма жамоалари иштирокидаги учрашувда 0:3 ҳисоби қайд этилди ва унда итальянлар ғалаба қозониб, 3 очкога эга чиқишди. Мазкур ўйин ҳақида атрофлича тафсилотларни аввалроқ ёзган эдик

12 июнга белгиланган учрашувлар қаторидан ўрин олган Уэльс — Швейцария терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам ўз ниҳоясига етди. Ўйиндан аввал мухлис-у, мутахассислар ушбу учрашувда аниқ бирор жамоани олдиндан фаворит дейиш мушкуллигини таъкидлашган эди. Бу гап-сўзлар ўз тасдиғини топди — ҳар икки жамоа ҳам ўзаро ўйинда дурангга имзо чекишди. 

1-бўлимда кўп ҳам хавфли вазиятлар бўлмади. Бирозгина зерикарли футбол бўлди ҳам дейиш мумкин. Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Сеферовичнинг Уэльс терма жамоаси дарвозаси томон берган зарбасини айтмаганида, бошқа эсда қолаларли вазият бўлмади. 

2-бўлимнинг илк дақиқаларини эса швейцарияликлар фаол бошлашди ва ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг 48-дақиқасида Шакирининг етказиб берган тўпини Эмболо боши билан рақиб дарвозасига йўллади ва ҳисобни очди.

Шундан сўнг ушбу натижа хавфлилигини билган швейцарияликлар янада олдинга боришган бўлса, Уэльс термаси аъзолари ҳам жим қараб туришмади. Бир қатор хавфли ҳужумлардан сўнг эса британияликлар ҳам ўз мақсадига эришишди. 74-дақиқада Моррелнинг ошириб берган зарбасидан сўнг бошини бойлаб олган Мур боши билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди — 1:1.

Мазкур гол эса барчасини яна қайтадан бошлаш имконини берди бироз бўлса ҳам. 85-дақиқага келиб ҳатто гол ҳам урилди швейцарияликлар томонидан. Швейцария терма жамоаси футболчиси Гавранович рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

Шу тариқа учрашув 1:1 ҳисобида якунига етди.

Мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси дея Швейцария терма жамоаси аъзоси Брель Эмболо деб топилди.

А гуруҳида 1-тур ўйинларидан сўнг пешқадам Италия бўлиб турибди. Шунингдек, Швейцария ва Уэльс терма жамоаларида 1 очкодан мавжуд бўлса, Туркия терма жамоасида бирорта ҳам очко бўлмаган ҳолда, гуруҳда охирги ўринда бормоқда. 

12 июнь куни, шунингдек, "B" гуруҳидан ўрин олган 1-тур ўйинлари ҳам ўтказилади. Мазкур натижалар эса ўйинлардан сўнг батафсил тўхталамиз.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика