RU

Последние новости

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  7 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  11 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   19 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

"Евро-2020 кундалиги". Шотландия — Чехия ҳамда "D" гуруҳидаги ҳолат ҳақида Новости

"Евро-2020 кундалиги". Шотландия — Чехия ҳамда "D" гуруҳидаги ҳолат ҳақида

Европа чемпионати гуруҳ босқичи учрашувлари давом этмоқда.

Бугун Тошкент вақти билан 18:00 га белгиланган Шотландия — Чехия терма жамоалар ўртасидаги баҳс "D" гуруҳининг 1-турига якун ясаб берди.

Ушбу баҳсдан аввал қайси бири жамоанинг фаворит эканилиги олдиндан айтиб бўлмасди. Ўйин ҳам шунга яраша бўлди. Баҳс аввалиданоқ ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар ташкил қилишди. Уларнинг хавфлилиги борасида эса Чехиянинг кўрсаткичи нисбатан яхши эди. 15-дақиқада Чехия футболчиси Патрик Шикнинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг Маршалл хавфни бартараф этди. 

1-бўлим ўртасида эса ҳужумлар хавфлилик жиҳатдан бироз тушди. Аммо бўлимнинг охирроғида Чехия терма жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Яна ўша Патрик Шик ўнг қанотдан етказиб берилган тўпдан сўнг Шик боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа 1-бўлим ўз ниҳоясига етди. 

Ўйиннинг иккинчи қисмини биринчисида бўлгани каби икки терма жамоа фаоллик билан бошлади. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Ҳатто бир вазиятда Чехия дарвозабони тўпни дарвоза олдидан қайтариб юборди. Аммо учрашувдаги иккинчи голни яна Чехия ва яна ўша Шик урди. Патрик деярли майдон марказидан туриб у рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

25 ёшли Чехия ҳужумчиси Евро-2020 доирасида Шотландия дарвозасига ўзининг иккинчи тўпини 49.7 ярд, яъни 45.44 метр масофадан киритди. Бу 1980 йилдан бери Европа чемпионатларидаги рекорддир — ҳеч ким Шикдан узоқроқ масофадан гол урмаган. Маълумот учун, 1980 йилдан олдин ушбу статистика ҳисобланмаган.

Ушбу голдан кейин ўйин темпи янада ошди. Шотландияликлар олдинга ўтишда давом этишди. Аммо уларнинг ҳеч бири самара бермади. Шу тариқа "D" гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда ҳам ғолиб номи бўлди.

Мазкур гуруҳда 1-турдан сўнг Чехия терма жамоаси тўплар нисбати эвазига 1-ўринда бормоқда. Англия ҳам 3 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни банд этган. Хорватия ҳамда Шотландия терма жамоалари эса 0 очко билан сўнгги ўринда. 

2-тур ўйинлари 18 июнь куни ўтказилади. Тошкент вақти билан соат 21:00 да Хорватия — Чехия учрашув бўлиб ўтса, 00:00 да Англия — Шотландия баҳси бўлиб ўтади.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика