RU

Последние новости

12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  0 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  3 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  11 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  12 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  41 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0

"Евро-2020 кундалиги". Шотландия — Чехия ҳамда "D" гуруҳидаги ҳолат ҳақида Новости

"Евро-2020 кундалиги". Шотландия — Чехия ҳамда "D" гуруҳидаги ҳолат ҳақида

Европа чемпионати гуруҳ босқичи учрашувлари давом этмоқда.

Бугун Тошкент вақти билан 18:00 га белгиланган Шотландия — Чехия терма жамоалар ўртасидаги баҳс "D" гуруҳининг 1-турига якун ясаб берди.

Ушбу баҳсдан аввал қайси бири жамоанинг фаворит эканилиги олдиндан айтиб бўлмасди. Ўйин ҳам шунга яраша бўлди. Баҳс аввалиданоқ ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар ташкил қилишди. Уларнинг хавфлилиги борасида эса Чехиянинг кўрсаткичи нисбатан яхши эди. 15-дақиқада Чехия футболчиси Патрик Шикнинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг Маршалл хавфни бартараф этди. 

1-бўлим ўртасида эса ҳужумлар хавфлилик жиҳатдан бироз тушди. Аммо бўлимнинг охирроғида Чехия терма жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Яна ўша Патрик Шик ўнг қанотдан етказиб берилган тўпдан сўнг Шик боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа 1-бўлим ўз ниҳоясига етди. 

Ўйиннинг иккинчи қисмини биринчисида бўлгани каби икки терма жамоа фаоллик билан бошлади. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Ҳатто бир вазиятда Чехия дарвозабони тўпни дарвоза олдидан қайтариб юборди. Аммо учрашувдаги иккинчи голни яна Чехия ва яна ўша Шик урди. Патрик деярли майдон марказидан туриб у рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

25 ёшли Чехия ҳужумчиси Евро-2020 доирасида Шотландия дарвозасига ўзининг иккинчи тўпини 49.7 ярд, яъни 45.44 метр масофадан киритди. Бу 1980 йилдан бери Европа чемпионатларидаги рекорддир — ҳеч ким Шикдан узоқроқ масофадан гол урмаган. Маълумот учун, 1980 йилдан олдин ушбу статистика ҳисобланмаган.

Ушбу голдан кейин ўйин темпи янада ошди. Шотландияликлар олдинга ўтишда давом этишди. Аммо уларнинг ҳеч бири самара бермади. Шу тариқа "D" гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда ҳам ғолиб номи бўлди.

Мазкур гуруҳда 1-турдан сўнг Чехия терма жамоаси тўплар нисбати эвазига 1-ўринда бормоқда. Англия ҳам 3 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни банд этган. Хорватия ҳамда Шотландия терма жамоалари эса 0 очко билан сўнгги ўринда. 

2-тур ўйинлари 18 июнь куни ўтказилади. Тошкент вақти билан соат 21:00 да Хорватия — Чехия учрашув бўлиб ўтса, 00:00 да Англия — Шотландия баҳси бўлиб ўтади.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика