RU

Последние новости

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  149 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  3 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Евро-2020. Бугун "мовий гвардия" "қизил фурия"га қарши саф тортади (превью) Новости

Евро-2020. Бугун "мовий гвардия" "қизил фурия"га қарши саф тортади (превью)

Лондондаги "Уэмбли" ўйингоҳида Европа чемпионати ярим финалидан ўрин олган Италия – Испания тўқнашуви бўлиб ўтади.

Италия Туркия ва Швейцарияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Уэльсни эса захира таркиби билан ютиб, ишончли тарзда гуруҳ босқичидан чиқди. Биринчи қийинчилик плей-оффда юзага келди. Кучли прессинг қўллаган Австрия овертаймгача чидади. Роберто Манчинининиг самарали алмаштиришлари ўйинни ўзгартирди. "Скуадра адзурра" Бельгияга қарши чорак финал ўйинида иккита тезкор гол урди ва баҳсли пенальтидан гол ўтказиб юборди. Иккинчи бўлим давомида эса ўз устунлигини кўрсатиб, муносиб ҳимояланди.

Луис Энрикенинг Испания терма жамоаси қайсидир маънода "сирли жамоа" сифатида кўрилмоқда. Жамоа гуруҳ босқичида Швеция ва Польша билан дуранг ўйнаганидан сўнг Словакияни 5:0 ҳисобида таслим қилди ва 1/8 финалга йўл олди. Терма ушбу босқичда ҳам яна бешта гол урди, аммо Хорватияни сиқиб чиқариш учун қўшимча тайм керак бўлди. Чорак финалда бир қатор имкониятларни қўлдан бой берди ва озчиликда ўйнаган Швейцария билан "лотерея" (пенальтилар серияси)га мурожаат қилиб, ғолиб чиқди.  Эндиликда Италия сингари юқори тоифадаги рақиб испанияликларни ўзларининг энг яхши футболларини намойиш қилишга ундаши мумкин.

Йўқотишлар хусусида

Италия Бельгияга қарши ўйин пайтида Леонардо Спинаццолани йўқотди ва бу Роберто Манчини учун жуда катта муаммо. "Рома" ҳимоячиси бутун турнир давомида космик савиясини намойиш қилди, бошидан охиригача бутун қанотни қамраб олди ва икки учрашувнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Леонардо жароҳат туфайли камида ярим йилга сафдан чиқди. Шунингдек, жамоага Алессандро Флоренци ёрдам бера олмайди.

Испанияда эса ярим финалда жамоасига ёрдам бера олмайдиганлар йўқ деса ҳам бўлади, аммо Пабло Сарабиянинг иштироки сўроқ остида – у сон қисмидан жароҳат олган.

Ўзаро тўқнашувлар

- 2016 йилги сўнгги Евро'да Италия ва Испания терма жамоалари тўқнаш келишган. "Мовий гвардия" 1/8 финалда "қизил фурия"дан устун келган – 2:0.

- Шундан сўнг рақиблар Жаҳон чемпионати саралашида икки марта ўйнашган – биттасида дуранг қайд этилган бўлса, биттасида Испания йирик ҳисобда зафар қучган – 3:0.

- Жамоалар 37 марта тўқнаш келишган: ҳар икки терма жамоа 11 марта ғалабага эришган, яна 15 учрашув дуранг билан якунланган. 

- Евро'даги олтита учрашувда Италия икки марта, Испания бир марта ғалаба қозонган.

- Улар кетма-кет тўртинчи Европа чемпионатида ўзаро ўйин ўтказишяпти.

- Испания Европа чемпионати ярим финалида уч марта ғалабага эришган ва бир бор мағлуб бўлган. Испаниянинг статистикаси – 4/0.

- Италия бир бор Евро'ни ютган (1968 йил) ва икки марта финалда ўйнаган. Испания уч марта Кубокни қўлга киритган.

- Испания — рақиб дарвозаси томон зарба бериш бўйича турнир етакчиси (5 ўйинда 227 зарба).

Тахминий таркиблар

Италия: Доннарумма – Ди Лоренцо, Бонуччи, Кьеллини, Эмерсон – Барелла, Жоржиньо, Верратти – Кьеза, Иммобиле, Инсинье

Испания: Унаи Симон – Аспиликуэта, Пау Торрес, Ляпорт, Жорди Альба – Коке, Бускетс, Педри – Ферран Торрес, Мората, Дани Ольмо

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини: "Испания Бельгиядан фарқ қилишига қарамасдан, осон ўйин бўлмайди. Испания кўп йиллар етакчилик қилди. Ҳозир уларда авлодлар алмашди, жамоа ёшроқ, аммо ҳамон қойилмақом ўйинчилари ва ажойиб мураббийи бор". 

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике: "Икки жамоа ҳам ўйинда бир-биридан устун кўринмайди. Бу курашда ким ғолиб чиқиши қизиқ. Италияда юқори даражадаги футболчилар кўп, аммо асосийси – улар ҳақиқий жамоа. Улар худди биз каби жамоавий ҳимояланиб, жамоавий ҳужумга ўтади. Италия юқори прессингни қўллаяпти, бу олдинги Италия термасига хос эмас. Улар кўп жиҳатдан кучли, шундай экан, қизиқарли баҳс кўрамиз". 

Тошкент вақти билан 00:00 да бошланадиган қарама-қаршиликни асло ўтказиб юборманг!

 Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика