RU

Последние новости

15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  4 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  3 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  2 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  3 13:35Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан муборакбод этди  8 13:14Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 12:50​Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финал босқичида ишлайди  2 12:32Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади  42 12:19Аарон Рэмзи "Кардифф Сити"нинг ўйновчи мураббийи бўлади  1 11:51"Ливерпуль" "Ньюкасл"нинг нарх оширишидан чўчимади. Мерсисайдликлар Исакни сотиб олишни хоҳлаяпти  3 11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  1 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  13 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

ЕВРО-2016. Польша - Португалия учрашуви превьюси Новости

ЕВРО-2016. Польша - Португалия учрашуви превьюси

ЕВРО-2016 дастлабки чорак финалида Польша ва Португалия терма жамоалари тўқнаш келади.

Польша ўтган Европа чемпионатларида 6та ўйин ўтказиб умуман ғалаба қозона олмаганди. Франциядаги мусобақада эса 4та ўйин ўтказиб 2та ғалаба ва 2та дуранг қайд этди. Нимчорак финалда Адам Навалка шогирдлари Швейцарияни пенальтилар сериясида мағлуб этишди.

Португалия ўз тарихида олтинчи марта чорак финалга чиқди ва бу борада мутлоқ рекордчига айланди. Португалиянинг Европа чемпионатларидаги охирги 5та ўйинида асосий вақт дуранг қайд этилган.



Фернанду Сантуш жамоаси гуруҳ босқичида 3та дуранг қайд этди. Нимчорак финалда португалияликлар Хорватияни қўшимча таймларда 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Польша ва Португалия терма жамоалари шу кунгача 10 марта тўқнаш келишган. 4та учрашувда Португалия, 3 марта Польша зафар қучган. Қолган 3та ўйинда дуранг қайд этилган.

Учрашув Марсель шаҳридаги "Велодром" стадионида бўлиб ўтади. ЕВРО-2016да бу стадионда 4та ўйин бўлиб ўтган. Англия - Россия 1:1, Франция - Албания 2:0, Исландия - Венгрия 1:1, Украина - Польша 0:1. "Велодром"да ярим финал ўйини ҳам бўлиб ўтади.

Ўйинни германиялик Феликс Брих бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Бу ҳакам ЕВРО-2016да икки учрашувда ишлади: Англия - Уэльс 2:1 ва Швеция - Бельгия 0:1. Брих иккита баҳсда жами 5та огоҳлантириш кўрсатди.  



Евро-2016, 1/4 финал.
ПОЛЬША - ПОРТУГАЛИЯ
30 июнь. Марсель. "Велодром" стадиони. 23:55
Бош ҳакам -
Феликс Брих (Германия).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Польша: Фабяньски; Пишек, Глик, Паздан, Енджейчик; Блашиковски, Криховяк, Мончиньски, Гросицки; Милик, Левандовски.
Сариқ карточкаси бор футболчилар: Гросицки, Мончиньски, Пешко, Пищек, Паздан, Енджейчик

Португалия: Руй Патрисиу; Седрик, Фонте, Пепе, Геррейру; Силва, Вилльям Карвалью, Саншеш, Мариу; Нани, Роналду.
Сариқ карточкаси бор футболчилар: Вилльям Карвалью, Пепе, Куарежма
 


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика