RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Евро-2016. "B" гуруҳи таҳлили Новости

Евро-2016. "B" гуруҳи таҳлили

Франция яшил майдонларида давом этаётган Европа чемпионатининг гуруҳ ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

Қуйида "B" гуруҳига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Ушбу гуруҳнинг икки вакили мусобақада дебют қилган бўлса (Уэльс ва Словакия), яна икки вакилининг Евролар тарихидаги энг яхши натижаси бронза (Англия ва Россия).

"B" гуруҳида Англия яққол фаворит дея эътироф этилган эди, аммо якунда инглизларфақатгина иккинчи ўрин билан чекланишди. Кутилмаганда Уэльс ярқ этиб кўзга ташланди ва гуруҳни биринчи ўринда тугатди. Словакия учинчи ўрин билан бўлса ҳам гуруҳдан чиқишни уддалаган бўлса, Россия терма жамоаси кутилмаганда жуда ёмон иштироки ила ёдда қолди.

Евро-2016 гуруҳ баҳсларидан сўнг ўйинчиларнинг умумий статискаси бўйича тузиб чиқилган ўнталикда мана шу гуруҳдан 3 нафар футболчи жой олди. Булар Эрик Дайер (Англия), Гарет Бэйл (Уэльс) ҳамда Марек Гамшик (Словакия).

Энг кўп гол урган жамоа: Уэльс - 6
Энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа: Россия - 6
Энг кўп гол урган футболчи: Гарет Бэйл (Уэльс) - 3
Энг кўп голли пас берган футболчи: Аарон Рэмси (Уэльс) - 2
Энг кўп тўғри узатмалар берган жамоа: Англия - 89 %
Энг кўп сейв қилган дарвозабон: Игорь Акинфеев - 14
Дарвоза томон энг кўп зарба берган жамоа: Англия - 65
Тўп билан энг кўп муомала қилган жамоа: Англия (фоизда) - 57 %



Уэльс - 6 очко
Энг ёрқин ўйнаган
- Гарет Бэйл, Аарон Рэмси
Ўйини чиқмаган юлдуз - йўқ

Биринчи турда Уэльс терма жамоаси Словакия билан баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда Крис Коулмэн шогирдлари катта устунлик қилишди деб айта олмаймиз, тенг курашлар остида кечган ўйинда омад Райан Гиггз издошлари томонида бўлди. Аввалига Бэйл жаримани қойилмақом тарзда ижро этган бўлса, иккинчи гол қандайдир ғалати киритилди. Рэмси бир қарашда тўпни йўқотаётгандек кўринган вазиятда бу ҳолат голли пасга айланиб кетди.

Иккинчи турда Уэльс Британия дербисида майдонга тушди. Англия қарши ўйиннинг биринчи бўлимида улар деярли ҳеч нима қила олишмади, аммо Бэйл 42 дақиқада узоқ масофадан белгиланган жарима зарбасини голга айлантирди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимни бошларида Рэмси жамоадошлари бироз ҳужум уюштиришди, Бэйл бўлимни фаол бошлади, аммо кейинчалик ўйин назорати ҳудди биринчи бўлимда бўлгани каби инглизлар қўлига ўтди. Якунда уэльсликлар ҳисобни ушлаб қола олишмади ва сўнгги дақиқаларда мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

Гуруҳдаги сўнгги ўйинда эса Уэльс ўзининг энг яхши футболини намойиш этиб берди. Русларга қарши Бэйл истаганини қилди, Рэмси ва Аллен марказда "қирол" бўлди. Мана шу ўйин таркибда жаҳон даражасидаги юлдузнинг бўлиши қанчалик муҳим эканлигини кўрсатди. Бэйл ва Уэльс гуруҳ ўйинларини юқори нотада тугатишди.



Англия - 5 очко
Энг ёрқин ўйнаган
- Эрик Дайер, Кайл Уокер
Ўйини чиқмаган юлдуз - Харри Кейн

Англия биринчи турда деярли нақд қилиб қўйган ғалабасини сўнгги сонияларда бой бериб қўйди. Бутун ўйин давомида устунлик қилган Руни жамоадошлари иккинчи голни киритишни уддалай олишмади ва бунинг учун жазоланишди. Ўйинда инглизлар таркибида Эрик Дайер, Кайл Уокер, Рахим Стерлинглар алоҳида ажралиб туришди. Уэйн Руни марказий ярим ҳимоячи жойида яхши ҳаракат қилди. Ўнг қанотда Уокер, чапда эса Стерлинг рус ҳимоячиларига нафас олишга имкон беришмади. Лекин, биргина вазиятни бой берилиши жамоани 2 очкодан махрум қилди.

Иккинчи ўйинда инглизлар Бейл жамоадошларига қарши устунлик қилишди. Биринчи бўлимдаги устунлик ҳисобда акс этмагач Рой Хожсон танаффусдан сўнг Варди ва Старрижни жангга ташлади. Айнан мана шу ўзгариш якунда мураббий орасида гуруҳ босқичидаги энг зўр "юриш" бўлиб чиқди. Аввалига Варди ҳисобни тенглаштирган бўлса, ҳакам томонидан учрашув асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Старриж жамоага ғалаба келтирувчи голни киритди.

Учинчи турда эса Хожсон асосий таркибнинг 6 нафар ўйинчисига дам берди. Словакияга қарши ўйинда ҳам олдинги икки баҳсда бўлгани каби инглизлар ўйинда бироз устунлик қилишди, лекин гол уришга келганда ҳа деганда омад кулиб боқавермади. Варди, Лаллана, Клайнларнинг хавфли зарбаларини Козачик бартараф этди ва ўйинда ҳисоб очилмади.



Словакия - 4 очко
Энг ёрқин ўйнаган
- Марек Гамшик
Ўйини чиқмаган юлдуз - Мирослав Стох

Словакия биринчи турни ёмон ўтказмаган ҳолда мағлуб бўлди. Бэйлнинг заргарона жаримаси ва Робсон-Канунинг дайди голи туфайли жамоа енгилди. Ўйин бўйича эса словаклар ҳатто бироз устунлик қилишди. Бир вазиятда Гамшик 3та ўйинчини алдаб ўтиб рақиб жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди, дарвозага кириб кетаётган тўпни Бен Дэвис қайтариб қолишга улгурди. Агар учинчи дақиқадаги ўша вазият гол билан тугаганида ўйин бошқача давом этиши ҳам мумкин эди.

Иккинчи ўйин тақдирини Словакия биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал этиб қўйди. Аввалига Владимир Вайсс жарима майдончасида биргина "замах" билан Смольников ва Игнашевични хот-дог олиб келгани жўнатди ва ўзи тўпни айланма зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. Кейин эса катта сахнага Гамшик чиқди. Биринчи бўлим якунланаётган бир паллада Марек ҳеч бир дарвозабон қайтара олмайдиган зарба билан шедевр гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги 15 дақиқасида руслар устунликни қўлга олишди, лекин бу уларга фақатгина битта тўп киритишга имкон берди холос.

Гуруҳдаги охирги ўйинда Словакия инглизларга қарши бироз ҳимоявий тактика танлади. Тажрибали рақибга қарши ҳужумкор ўйин кўрсатиб таваккал қилишни истамаган мураббий Ян Козак ўз мақсадига эришди ва бир очкога эга бўлди.



Россия - 1 очко
Энг ёрқин ўйнаган
- Игорь Акинфеев
Ўйини чиқмаган юлдуз - Александр Кокорин

Мусобақанинг биринчи ўйинида Россия сўнгги дақиқадаги гол эвазига кимсан Англиядан бир очко тортиб олди. Аслида бутун ўйин давомида рақиб устунлик қилган бўлсада, ана шу дуранг натижадан кейин руслар "салмоқли гап"лар билан чиқишлар қилишди. Лекин, кейинги икки тўқнашув уларнинг асл кучини кўрсатиб берди. Энг қизиғи, Словакия билан ҳам, Уэльс билан ўйинни ҳам рақиблар таркибидаги юлдуз футболчилар ҳал этишди. Рус ҳимоячилари жаҳон даражасидаги футболчиларга қарши чора топа олишмади. Гамшик, Бэйл ва Рэмсилар Россия ҳимоя қўрғонида истаган қўшиқларини куйлаб юришди. Айниқса, Гарет Бэйл Леонид Слуцкий шогирдларига қарши учрашувда қандай хоҳласа, шундай ўйнади. Россия 2018 йилги мундиал пайти ўз майдонида шарманда бўлишни истамаса, ҳозирдан ўзгаришларга қўл уриши лозим.


Толибжон Қосимов 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика