Эвра: "МЮ топ-трансфер амалга оширди"
28 июл 2021 23:15
Новости
Эвра: "МЮ топ-трансфер амалга оширди"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси "Реал"дан МЮга ўтган Рафаэль Вараннинг трансфери ҳақида гапирди.
"Варан менга Рио Фердинандни ёдга солади. Тўпни яхши назорат қила олади. Қисқа қилиб айтганда: замонавий ҳимоячи. Унинг Франция термаси таркибидаги ўйинларини кўриб, доим кўзим қувонади. Ёшлигидан тўпни ўзида ушлаб тура олган, жуда тез ва воқеликларни ҳис қилади. Шу боисдан МЮ топ-трансферни амалга оширди дея оламан", - деди Эвра.
27 июль куни "Манчестер Юнайтед" Варан борасида "Реал" билан келишувга эришганини маълум қилганди. Эртага футболчи янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии