RU

Последние новости

16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  1 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  0 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  2 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  4 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  10

Эвра Гвардиола ҳақида: "Албатта, сенда Хави, Иньеста, Месси бўлса, ЕЧЛни ютасан" Новости

Эвра Гвардиола ҳақида: "Албатта, сенда Хави, Иньеста, Месси бўлса, ЕЧЛни ютасан"

Собиқ футболчи Патрис Эвра "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиолани танқид қилди.

"Матбуот нима ёзаётганини доим ҳам ўқимайман. Бир дўстим жўнатиб қолди: "Балки Эвра иш излаётгандир", "Барселона" билан уларни тор-мор қилганмиз"... Ўшанда "Amazon Prime"га интервью берганимда Гвардиоланинг қўл остида ўйнаш учун характер керак, бўлмаса қийин бўлишини айтгандим ҳолос.

Гвардиола билан ишлаган футболчилар билан кейинчалик гаплашганимда улар ушбу мураббий билан ишлашда муаммолар келиб чиққанини айтганди. Мен ҳеч қандай ёмон гапни гапирганим йўқ, ўзим ҳақиқат деб билган гапни айтдим.

"Сити"да Гвардиолани яхши кўрадиган футболчини кўрганим йўқ. Пеп даҳо, фақатгина оддий инсон сифатида. У билан шахсан таниш эмасман. Гвардиолада фаолиятини якунлаган, шунчаки ўз ишини қилиб юрган Патрис Эвранинг кичик интервьюсига жавоб қайтариш учун вақт йўқ деб ўйлагандим. Бироз ажабландим.

Ўзимга келадиган бўлсак, менда бошқаларни кўра олмаслик ҳусусияти йўқ. Агар одамлар мени танқид қилишса, барчасига тайёрман.

У Хави, Месси ва Иньестаси бор жамоа билан барчасини ютди. Албатта, бундай таркиби бор жамоа билан ЕЧЛни ютасанда. Бироқ уларсиз Гвардиола бу турнирни юта олмаяпти", - деди Эвра.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика