RU

Последние новости

20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  2 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  7 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  5 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  5 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  18 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  13 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  34 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   16 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0

Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим" Новости

Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим"

Ушбу мавсум иккинчи даврасида "Нефтчи"га келиб қўшилган россиялик дарвозабон Евгений Конюхов жамоани тарк этганидан хабарингиз бор.

Дарвозабон Фарғона клубидаги қисқа фаолияти ва жамоадан нима учун кетгани ҳақида тўхталиб ўтди. 

- Евгений "Нефтчи"даги қисқа фаолиятингиз қандай кечди?

- Мавсум ҳақида тўлиқ фикр билдира олмайман. Чунки жамоага иккинчи даврада келиб қўшилдим. Оддий бўлмаган, қизиқарли лаҳзаларни ўтказдик. Муҳими олдимизга қўйилган вазифани бажарганимиздан хурсандман. 

- Бу жамоага ўтиш таваккал қабул қилинган қарормиди? Чунки қийин вазиятдаги жамоага келишга ҳар ким ҳам ботина олмайди...

- Асосийси жамоанинг вазифаси мавжудлиги. Мен учун бу муҳим ҳисобланади. Қандайдир хавф ҳақида ўйламаганман. "Нефтчи"нинг Суперлигада қолишига кўмаклашмоқчи эдим, холос. 

- Мавсум якунлангач фарғоналиклар билан хайрлашдингиз. Келишув шундай эдими ёки сизнинг хоҳишингиз билан бўлдими?

- Шартнома тугади. 


- Клуб янги шартнома таклиф қилдими?

- Йўқ. Мен сўрамадим.

- Мураббийлар штаби, мухлислар қандай таассурот қолдирди?

- Ишқибозларга қўллаб- қувватлашгани учун раҳмат айтаман.  Уларни ҳар доим ҳам ижобий натижа билан хурсанд қилишнинг имкони бўлмади.  Шунга қарамай доим биз билан бирга бўлишди. Мураббийларнинг ҳар биридан нимадир ўргандим. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика