RU

Последние новости

Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим" Новости

Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим"

Ушбу мавсум иккинчи даврасида "Нефтчи"га келиб қўшилган россиялик дарвозабон Евгений Конюхов жамоани тарк этганидан хабарингиз бор.

Дарвозабон Фарғона клубидаги қисқа фаолияти ва жамоадан нима учун кетгани ҳақида тўхталиб ўтди. 

- Евгений "Нефтчи"даги қисқа фаолиятингиз қандай кечди?

- Мавсум ҳақида тўлиқ фикр билдира олмайман. Чунки жамоага иккинчи даврада келиб қўшилдим. Оддий бўлмаган, қизиқарли лаҳзаларни ўтказдик. Муҳими олдимизга қўйилган вазифани бажарганимиздан хурсандман. 

- Бу жамоага ўтиш таваккал қабул қилинган қарормиди? Чунки қийин вазиятдаги жамоага келишга ҳар ким ҳам ботина олмайди...

- Асосийси жамоанинг вазифаси мавжудлиги. Мен учун бу муҳим ҳисобланади. Қандайдир хавф ҳақида ўйламаганман. "Нефтчи"нинг Суперлигада қолишига кўмаклашмоқчи эдим, холос. 

- Мавсум якунлангач фарғоналиклар билан хайрлашдингиз. Келишув шундай эдими ёки сизнинг хоҳишингиз билан бўлдими?

- Шартнома тугади. 


- Клуб янги шартнома таклиф қилдими?

- Йўқ. Мен сўрамадим.

- Мураббийлар штаби, мухлислар қандай таассурот қолдирди?

- Ишқибозларга қўллаб- қувватлашгани учун раҳмат айтаман.  Уларни ҳар доим ҳам ижобий натижа билан хурсанд қилишнинг имкони бўлмади.  Шунга қарамай доим биз билан бирга бўлишди. Мураббийларнинг ҳар биридан нимадир ўргандим. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика