"Эвертон"дан очко олиб ташланиши мумкин
14 сен 2018 15:13
Новости
"Эвертон"дан очко олиб ташланиши мумкин
"Эвертон" мураббий Марку Силвани "Уотфорд"да ишлаётган пайтида ноқонуний равишда ўзига оғдириш иши бўйича текширув ишлари ўтказилмоқда.
Агар "ирислар" айбдор деб топилса, клубга жиддий жазоланиши мумкин.
"Эвертон" ўтган йилнинг кузида Силвани ўзига оғдиришга ҳаракат қилган эди, аммо мураббий буни истамади. "Уотфорд" январ ойида мутахассис билан шартномани бекор қилди ва ёзда Марку Силва "Эвертон" мураббийига айланди. АПЛ раҳбарияти клубларга бу борада келишиб олишни маслаҳат берди, аммо жамоалар бундай қилишмади.
Маълумотларга кўра, энди ишни АПЛ раҳбарияти томонидан ёлланган юристлар ўрганиб чиқмоқда. Агар "Эвертон" айбдор деб топилса, клуб катта жарима тўлайди ёки бир нечта очко олиб ташланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии