RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

"Эвертон" янги стадиони - "Бремли-Мур-Док" Новости

"Эвертон" янги стадиони - "Бремли-Мур-Док"

Куни кеча "Эвертон" клуб мухлислари учун ўтказилган тадбирда янги аренанинг лойиҳасини тақдим этди.

Стадион дизайни учун таниқли муҳандис Ден Мейс масъул этиб тайинланган. Унинг ёрқин ишларига мисол сифатида "Стейплс-центр" кўп тармоқли спорт мажмуасини ва "Рома"нинг янги стадиони(2020 йилда очилади)ни келтиришимиз мумкин.

Стадион Шимолий Ливерпулда қурилади, уни "Бремли-Мур-Док" деб номлашлари кутилмоқда. Клуб вакилларининг фикрига кўра, бинонинг тузилиши замонавий тенденцияларни (пўлат ва шишадан иборат том) ўз ичига олади. Янги мажмуанинг нархи 500 миллион фунтни ташкил қилади.

Sky Sports маълумотларига кўра, янги ўйингоҳ 52 мингдан 62 минггача кишини ("Гудисон"да 40 мингдан кўпроқ эди) ўз бағрига сиғдира олади. Қурилиш 2023 ёки 2024 йилда ўз якунига етади. Шаҳарнинг бу ҳудудида стадион қурилиши иқтисодиётни жонлантиради ва Буюк Британиянинг энг қашшоқ жойларидан бири ҳисобланган Ливерпулнинг шимоли тикланишига хизмат қилади. 

CBRE халқаро консалтинг компанияси томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, янги стадионнинг қурилиши шаҳар иқтисодиётини 1 миллиард фунтга кўпайтиради ва 15 000 янги иш ўринларини яратади - маҳаллий оилалар бюджетига 34 миллион фунт стерлинг фойда келтиради.

Эски "Гудисон Парк"ни "Бремли-Мур-Док" қад кўтариши билан бузиб юборишади. "Эвертон" эски стадион ер майдонини сотмоқчи эмас ва бир қатор жамоат ташаббуслари учун ишлатмоқчи.

"Эвертон" бош директори Денис Барретт-Баксендейл қурилишни клуб ва шаҳар учун ақлбовар қилмас давр деб атади.

"Биринчидан, бу футбол стадиони. Бу клубга ўз мақсадларини амалга оширишга имкон беради ва мухлислар ҳам ўйиндан завқ олишлари мумкин бўлади. Шунингдек, стадион бутун шаҳар аҳли учун - ҳудуд рамзи бўлиб хизмат қилади, ривожланишга туртки беради."

Шерзод Нурматов

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика