RU

“Эвертон” Лофтус-Чикни сафида кўрмоқчи Новости

“Эвертон” Лофтус-Чикни сафида кўрмоқчи

Инглиз клуби “Челси” ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чикни таркибига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Мерсисайд клуби англиялик футболчини январь ойида ўзиники қилишга уриниб кўради. 26 ёшли футболчини “Стэмфорд Бридж”даги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Унинг “кўқлар” билан амалдаги битими 2024 йилда якун топади.

Ярим ҳимоячига келажаги борасида аниқ бир қарор чиқариш учун бироз муддат керак бўлади. Бироқ “Эвертон” ва бир нечта итальян клублари Рубенни “Челси”дан тортиб олмоқчи.

Асосан ярим ҳимоя маркази ва таянч зонада ҳаракатлана оладиган футболчи жорий мавсумда 20 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та асист қайд этди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика