“Эвертон” кетма-кет тўртинчи ғалабага эришиб, 2-поғонага кўтарилди. Кейинги рақиб – “Ман Сити”
27 дек 2020 07:30
Новости
“Эвертон” кетма-кет тўртинчи ғалабага эришиб, 2-поғонага кўтарилди. Кейинги рақиб – “Ман Сити”
АПЛ 15-тури доирасида “Эвертон” сафарда “Шеффилд Юнайтед”дан (1:0) устун келди.
Бу билан Карло Анчелотти жамоаси ғалабали сериясини 4 та учрашувга етказди ва мавсум аввалидаги натижасини такрорлади. Ушбу турга қадар “Эвертон” “Челси” (1:0), “Лестер” (2:0) ва “Арсенал” (2:1)дан устун келганди.
Ушбу ғалабалар эвазига жамоа АПЛ турнир жадвалида пешқадам “Ливерпул”дан икки очко кам жамғариб, иккинчи поғонада бормоқда.
“Эвертон” навбатдаги 16-тур беллашувида “Манчестер Сити” билан куч синашади. Ўйин 28 декабрь куни ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии