RU

Последние новости

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  4 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  10 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  53 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Это'О футбол мухлисларидан узр сўради Новости

Это'О футбол мухлисларидан узр сўради

Камерун футбол федерацияси президенти Самюэль Это'О Бразилия - Жанубий Корея учрашувидан кейин жазоирлик блогерни тепгани учун узр сўради.

"Шу йилнинг 5 декабрь куни ЖЧ-2022 доирасида Бразилия - Жанубий Корея учрашувидан кейин Жазоир термаси мухлиси билан жанжаллашиб қолдим. Ўз хатти-ҳаракатларимни бошқара олмай, ўз номим, шахсиятимга мос келмайдиган муносабатда бўлганим учун барчадан узр сўрайман.

Жазоир томонидан бўлаётган провокацияларга қарши туришга қаттиқ ҳаракат қиламан. 29 март куни Камерун - Жазоир учрашувидан кейин мен кўплаб мухлислар томонидан ҳақоратлар ва айбловларга дуч келяпман. Ушбу жаҳон чемпионати давомида ҳам камерунлик мухлислар бу борада жазоирликлар томонидан таъқиб қилинди.

Ўша учрашувда Жазоир ҳақли тарзда мағлуб этилди, бу спорт принциплари ва қоидаларига мос равишда бўлди.

Жазоир футбол федерацияси томонидан бўлган кўплаб юрисдикция мурожаатларига рад жавоби берилди. Шу сабабли Жазоир ҳукуматидан ушбу носоғлом футбол рақобати боис жиддий фожеа чиқиб кетишини олдини олишини сўраб қолардим.

Барчага тинчлик ва муваффақият тилаб қоламан. Мағлубият умидсизлик дегани эмас. Уни шунчаки ортда қолдириб кетиш керак", - деб ёзади Это'О ўз инстаграмида.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика