RU

Последние новости

09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  0 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  0 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  4 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  22 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  165

Эътиборсиз қолган Рустам Акрамов Новости

Эътиборсиз қолган Рустам Акрамов

1994 йил Осиё ўйинларида миллий терма жамоасиз бош мураббийи сифатида зафар қучган Рустам Акрамов айни пайт жуда қийин аҳволда.

Бизга маълум бўлишича, футбол профессори Рустам Акрамович Акрамов ётоқдан тура олмайдиган ҳолга келиб қолган. У киши 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогидан кейин руҳан сиқилиш ҳолатига тушиб, ҳатто инсультни бошдан ўтказди. Инсульт бу - бош мия қон айланишининг критик бузилиши бўлиб, одам эс-ҳушини йўқота бошлайди. 

Бунинг натижасида ҳатто бошқаларни танимайдиган даражага келиб қолади. Рустам Акрамовда шундай ҳол кузатилди. У киши ҳаракатсиз ҳолатга келиб қолди, юриши қийинлашди, ўрнидан турса ҳам жуда секин қадам ташлаб юра бошлади, ҳозирги пайтда эса ётоққа михланиб қолган. 

Бизгача етиб келган маълумотга кўра, футбол профессоридан бугунги кунда фақат у кишининг қизи хабар олиб турибди. Рустам Акрамовични кимдир яхши кўради, кимдир ёмон кўради, лекин хоҳлаймизми-йўқми, у киши ўзбек футболи учун кўп ҳисса қўшган мутахассислардан. 

Афсуски, футболимиздаги энг ёмон иллатлардан бири - ёши ўтганларни кераксиз буюмдек ўз ҳолига ташлаб, улар ҳолидан хабар олмаслик. Балки ЎФА Рустамов Акрамов аҳволидан хабар олиб тургандир, лекин бу ҳақда аниқ гап айтиш қийин. Ҳар ҳолда у кишини жуда ночор ҳолатда деб эшитдик. 

Фахрийлар ҳолидан хабар олиш аввало ЎФА зиммасидаги иш ҳисобланади. Бугун яхши ишлаб турган кадр, эртага мазаси қочиб ҳеч нарсага ярамай қолиши мумкин. Қолаверса, вақт - шафқатсиз ҳакам, ҳаммамиз эрта-индин қариймиз, кимдир тўшакка михланиб қолиши мумкин, мана шу пайт ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолишдан ЎЗИ асрасин.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика