RU

Последние новости

03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  0 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  6 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  61 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  2 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  0 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  1 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  4 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  1 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  2 21:16ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?  2

Эътиборсиз қолган Рустам Акрамов Новости

Эътиборсиз қолган Рустам Акрамов

1994 йил Осиё ўйинларида миллий терма жамоасиз бош мураббийи сифатида зафар қучган Рустам Акрамов айни пайт жуда қийин аҳволда.

Бизга маълум бўлишича, футбол профессори Рустам Акрамович Акрамов ётоқдан тура олмайдиган ҳолга келиб қолган. У киши 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогидан кейин руҳан сиқилиш ҳолатига тушиб, ҳатто инсультни бошдан ўтказди. Инсульт бу - бош мия қон айланишининг критик бузилиши бўлиб, одам эс-ҳушини йўқота бошлайди. 

Бунинг натижасида ҳатто бошқаларни танимайдиган даражага келиб қолади. Рустам Акрамовда шундай ҳол кузатилди. У киши ҳаракатсиз ҳолатга келиб қолди, юриши қийинлашди, ўрнидан турса ҳам жуда секин қадам ташлаб юра бошлади, ҳозирги пайтда эса ётоққа михланиб қолган. 

Бизгача етиб келган маълумотга кўра, футбол профессоридан бугунги кунда фақат у кишининг қизи хабар олиб турибди. Рустам Акрамовични кимдир яхши кўради, кимдир ёмон кўради, лекин хоҳлаймизми-йўқми, у киши ўзбек футболи учун кўп ҳисса қўшган мутахассислардан. 

Афсуски, футболимиздаги энг ёмон иллатлардан бири - ёши ўтганларни кераксиз буюмдек ўз ҳолига ташлаб, улар ҳолидан хабар олмаслик. Балки ЎФА Рустамов Акрамов аҳволидан хабар олиб тургандир, лекин бу ҳақда аниқ гап айтиш қийин. Ҳар ҳолда у кишини жуда ночор ҳолатда деб эшитдик. 

Фахрийлар ҳолидан хабар олиш аввало ЎФА зиммасидаги иш ҳисобланади. Бугун яхши ишлаб турган кадр, эртага мазаси қочиб ҳеч нарсага ярамай қолиши мумкин. Қолаверса, вақт - шафқатсиз ҳакам, ҳаммамиз эрта-индин қариймиз, кимдир тўшакка михланиб қолиши мумкин, мана шу пайт ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолишдан ЎЗИ асрасин.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика