RU

Последние новости

19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  0 19:25Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  14 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  5 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  3 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  1 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  1 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  4 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  11 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  41 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  1 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  7

Эшитдик-да! Сречко Катанец қандай касаллиги маълум Новости

Эшитдик-да! Сречко Катанец қандай касаллиги маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец анчадан буён соғлигидаги муаммолардан азият чекмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, словениялик мураббий онкологик касаллик билан курашмоқда. 


- 2023 йил 14 июнь куни Сречко Катанец соғлиги билан юзага келган муаммолар сабабли "CAFA Nation's Cup 2023" мусобақасининг Туркманистон, Тожикистон ва Эронга қарши ўйинларида қатнаша олмади.

- 2024 йил 23 март куни кутилмаганда соғлиги билан юзага келган муаммолар туфайли ўз ватани Словенияга жўнаб кетишга мажбур бўлди. 26 март кунги Гонконгга қарши ўйинга терма жамоани Алеш Чех бошчилигидаги штаб олиб тушганди.

- 2024 йил 5 июнь. Туркманистонга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Сречко Катанец шундай деганди: "...Соғлигим ҳақида тўлиқ айтиб берсам анча вақт керак бўлади. Ўз вақтида организимимни эшитмаганман. Жуда кўп жарроҳлик амалиётларини ўтказганман. Шу сабабли даволанишга тўғри келмоқда. Инсон фақат ҳаста бўлганидан кейингина соғлиғи ҳақида ўйлар экан. Айни пайтда соғлигим анча яхши. Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман. Ишончим комилки, бу нарса содир бўлмайди..."

- 2024 йил октябрь ойи. Бош мураббий соғлиги туфайли Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги БАА ва Эронга қарши ўйинларда иштирок эта олмаганди.

- 2025 йил январь ойи. Мураббийнинг саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра, Доҳадаги йиғинда иштирок этмайди.


Championat.asia сайти бош мураббийга тезроқ соғайиб кетишини тилайди.


Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика