RU

Последние новости

21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  0 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  5 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  3 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  11 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  60 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5

Эшитдик-да! "Қўқон-1912" Бубаньяга қизиқмоқда Новости

Эшитдик-да! "Қўқон-1912" Бубаньяга қизиқмоқда

Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарлик кўриш билан бирга таркибни кучайтиришда ҳам фаол бўлишга интилишмоқда.

Бугунги кунда Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" клуби ўзбек футболига бегона бўлмаган легионерни таркибга қўшиб олиши мумкин.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, қўқонликлар сербиялик футболчи Владимир Бубаньяга қизиқишмоқда. Томонлар келиша олишса марказий ҳимоячи янги мавсумни Бахтиёр Ашурматов қўл остида ўтказиши мумкин.

Бубанья ўтган мавсум "Сурхон" таркибида биринчи даврада 7та ўйинда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, сербиялик ҳимоячи 2018 йил айнан Бахтиёр Ашурматов бошқарган АГМК жамоасида тўп тепган ва Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққан.


Иван Йосович: "Янги мавсумни "Қўқон-1912"да бошлашимдан хурсандман"

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика