Эшитдик-да: Ўзбекистон U-20, Баҳрайн U-17 Осиё чемпионатларига мезбонлик қилади
01 янв 2021 14:23
Новости
Эшитдик-да: Ўзбекистон U-20, Баҳрайн U-17 Осиё чемпионатларига мезбонлик қилади
Пандемия туфайли ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги ЖЧлар ҳам қолдирилиши аниқ бўлиб улгурди. Бу йилги жаҳон чемпионатларида 2001 ва 2004 йилларда туғилган ёшлар ҳамда ўсмирлар кичик мундиалда иштирок этишлари керак эди.
Олган маълумотларимизга кўра, ОФК U-20 ва U-17 мусобақа мезбонларини ўзгартирмоқчи эмас. Яъни, Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақа 2023 йилда бўлиб ўтади. Фақат унда 2001 йилдан кейин туғилган футболчилар эмас, 2003 йилдан кейинги авлод вакиллари қатнашадилар. Баҳрайн ҳам ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатини ўзида сақлаб қоляпти. Фақат у ерга энди Олим Шокиров бошқарувидаги футболчиларнинг ўрнига, Сервер Жепаров бошчилигидаги 2006 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар қатнашадилар.
Бекор қилинган мундиалларга келсак, ёшлар ўртасидаги ЖЧ Индонезияда, ўсмирлар ўртасидагиси Перуда бўлиб ўтиши керак эди. Ҳозирча кейинги ЖЧларга ҳам мазкур давлатлар мезбонлик қилиш, қилмасликлари тўғрисида расмий ахборот мавжуд эмас.
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии