RU

Последние новости

18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   0 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  0 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  0 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  3 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  3 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  3 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  7 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7

Эшитдик-да! Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал мухлисларсиз ўтади Новости

Эшитдик-да! Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал мухлисларсиз ўтади

Кеча U-23 Осиё кубоги чорак финал дастлабки иккита учрашуви бўлиб ўтди.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ироқликлар билан баҳс олиб борди. Учрашувда вакилларимиз бир киши кам бўлиб қолганига қарамай пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди ва 1/2 финалга йўлланмани қўлга киритишди.

Учрашув давомида мухлислар ҳакам ва рақиб ўйинчиларидан норозилик ўлароқ майдонга турли қаттиқ жисмли буюмлар (тош, болт ва ҳ.) улоқтиришди.

Афсуски, ана шу отилган қаттиқ жисмлар натижасида ўзбекистонлик фотографлардан бири ва хорижлик оператор жароҳат олди. Бу ҳақда кеча хабар берган эдик.

ФОТО  Ўзбекистон – Ироқ баҳсида мухлислар томонидан отилган тош фотосуратчи ва операторни оғир аҳволга солиб қўйди

"Championat.asia"га етиб келган маълумотларга кўра, U-23 Осиё чемпионатининг Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал ўйини мухлисларсиз ўтказилади. Қўшимчасига моддий жарима ҳам қўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим финал баҳсини 15 июнь куни "Бунёдкор" стадионида ўтказади. 21:00да старт оладиган учрашувда бизга Ж.Корея ёки Япониядан бири рақиб бўлади.

Рейтинг: -100   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика