RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Эшитдик-да! "Олимпик" ҳимоячисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда Новости

Эшитдик-да! "Олимпик" ҳимоячисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда

Мамлакатимизда Суперлига мавсуми ўз ниҳоясига етди ва жамоалар кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидовга Суперлиганинг бирданига 4 клуби қизиқиш билдирмоқда. Булар: "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Локомотив" ҳамда "Нефтчи". Юқоридаги клублар футболчи билан алоқага чиқиб улгуришган ва музокаралар ҳам бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Саидазамат ортда қолган мавсум Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 29 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уриб, 2 та ассист қайд этди.


Маълумот учун "Навбаҳор"да ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимовнинг клуб билан тузган шартномаси ўз ниҳоясига етган. "Сўғдиёна"да ўнг қанот ҳимоячиси Алишер Салимов жамоани тарк этган. "Локомотив" ўнг қанот қўрғони Манучеҳр Сафаров бугун расман "Нефтчи" аъзосига айланди. "Нефтчи"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Умар Адҳамзода эса "Пахтакор"га ўтиш арафасида эканлигини хабар бергандик. Кўриб турганингиздек юқоридаги 4 клубда ҳам ўнг қанотда муаммолар юзага келган. Фақатгина "Нефтчи" Манучеҳр билан имзоланган шартномадан кейин бу чизиқдаги муаммосини бартараф этгандек.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика