RU

Последние новости

10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  0 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  10 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  20 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  165 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  3 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3

Эшитдик-да! “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” клубларида қандай қарздорлик мавжуд? Новости

Эшитдик-да! “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” клубларида қандай қарздорлик мавжуд?

Яқиндагина "Нефтчи" ва "Навбаҳор" футбол клубларига легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун узил-кесил тақиқ қўйилди.

Кўплаб футбол мухлислари бу борада ПФЛ манзили томон салбий фикрлар билдирди. Шу асосда Championat.asia нашри суриштирув ўтказишга қарор қилди.

ПФЛ ёрдам беряптими ёки ҳалал?

Маълум бўлишича, ҳар икки клубнинг ПФЛ олдида қарзи мавжуд. Бироқ трансфер тақиқи масаласида бу ҳолат инобатга олинмаган. Яъни, ПФЛ қўмитага бу борада шикоят билан мурожаат қилмаган.

Аксинча, ПФЛ қишки трансфер ойнаси давомида клубларга ёрдам берган. Яъни, уларнинг мақсади жиддий эканидан келиб чиқиб, ЎФА қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмасига ПФЛ таклиф билан чиққан ҳамда жамоалар учун апрель ойи якунига қадар муҳлат беришни сўраган. Масалага ПФЛ аралашгач, қўмита апрель ойи якунига қадар ҳар икки клубга муддат берди. Бу билан клубга иккита муҳим юришни амалга оширган:

а) ОФК лицензиялашидан муваффақиятли ўтган (зеро мавжуд қарздорлик сабаб улар лицензиядан қуруқ қолиши мумкин эди);
б) қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказган (унгача эса уларда трансфер тақиқи мавжуд эди).

Бироқ ҳар икки клуб ҳам ПФЛни ноқулай ҳолатда қолдирган ва апрель якунига қадар ҳам қарзларни ёпмаган. Яъни, берилган ваъда ва кафолат ўз ҳолида қолиб кетган.




“Нефтчи” кимлардан қарздор?


Фарғона клуби устидан Фозил Мусаев, Шароф Муҳиддинов, Улуғбек Ҳошимов, Суннатулла Абдуллажонов, Умар Адҳамзода, Асадбек Мўминов, Азизбек Олимов каби футболчилар ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ шикоят киритган. Улар аллақачон бошқа жамоалар шарафини ҳимоя қилмоқда. “Нефтчи” эса янги футболчилар билан муносабатга киришган. Бироқ эски қарзлар осилиб қолган.

Шунингдек, “Нефтчи” аёллар жамоасига 4 ойдан буён на маош ва на мукофот пули берилади. Футзал жамоаси эса 6 ойдан буён ойлик олмайди.

Буларнинг ҳаммаси нотўғри молиявий сиёсат оқибати ҳисобланади. “Нефтчи” Суперлигада футболчиларга энг катта маош тўлайдиган клублардан бири ҳисобланади. ПФЛ Суперлига интригаси йўлида клубга ёрдам беришга ҳаракат қилса-да, бундан тўғри хулоса чиқарилаётгани йўқ. Қолаверса, катта маошлар билан ҳам фарғоналиклар керакли натижани қўлга кирита олмаяпти.




“Навбаҳор” кимлардан қарздор?


Наманган клуби устидан Темурхўжа Абдухолиқов, Асадбек Собиржонов, Даврон Ҳошимов, Аброр Исмоилов, Дониёр Абдуманнопов, Игорь Голбан каби футболчилар шикоят киритган. Клуб ҳозиргача уларга берилган ваъдаларни бир неча бор ўз вақтида бажармаган.

Шунингдек, аёллар жамоаси Наманганда 3,5 ойдан буён маошсиз қолган. Футзалчилар эса 4 ойдан буён уйига пул олиб кирмайди. Барча маблағ фақат катта футболчиларга катта ойлик-маош тўлаш учун сарф этилади.

Хулоса


Суриштирувда ПФЛ, ЎФУ, ЎФА мутахассисларидан ташқари, ҳар икки клубнинг собиқ ва амалдаги футболчилари ҳам иштирок этди. Бироқ биз уларнинг кимлигини очиқламоқчи эмасмиз. Аниқлангани шуки, катта футболчилар ҳам молиявий тартибсизликдан умидсизликка тушиб қолган ва бу натижага ҳам таъсир ўтказмоқда.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика