RU

Последние новости

12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 12:00"Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад" голкиперини сотиб олмоқчи  1 10:47EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  6 10:20Анчелотти «Бавария»нинг шикоятларига жавоб қайтарди  27 09:48Жошуа Киммих қайси жамоага ўтиш ниятида эканлиги маълум  5 09:25Томас Тухель мағлубият сабабини ошкор қилди  10 09:03Кейн «эффекти». «Бавария» неча йилдан сўнг мавсумни кубоксиз якунлади?  13 08:39Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум  3 08:15Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди  5 07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  19 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  1 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  40 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  34

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда Новости

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда

19 январь куни "Навбаҳор" жамоаси сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди

20 январда эса Наманган клуби матбуот хизмати бу ҳақда расмий маълумот берди.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, футболчининг "Динамо" (Тбилиси) билан шартномаси 1+1 кўринишда экан. Бу ўринда собиқ жамоаси уни ортга қайтармоқчи. Ҳужумчининг ўзи эса Грузияга қайтмаган ва "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Тбилиси клуби Марушич билан шартнома борасида судлашмоқда.

"Динамо" кеча "Навбаҳор" клубига футболчининг трансфер суммасини тўлаш бўйича расмий хат юборган. Агар "Навбаҳор" Зоран трансферини "Динамо" билан ҳал этмаса ва грузияликлар футболчи шартномаси бўйича ҳақ бўлиб чиқса, у ҳолда "Навбаҳор" ва Марушичга ФИФА томонидан дисквалификация қўлланиши мумкин.

Агар бу ишда Марушич ҳақ бўлса, унда ҳужумчи "Навбаҳор"да фаолиятини давом эттиради.

Сербиялик ҳужумчига мамлакатимизнинг бошқа бир клуби "Нефтчи" ҳам 2 ой аввал қизиққан ва 2021 йилнинг декабрида расмий таклиф юборган. Лекин, "Навбаҳор" футболчига "Нефтчи" таклиф этган суммадан кўпроқ таклиф қилгани учун Зоран "Навбаҳор"ни танлаган.


Маълумот учун: "Динамо" Тбилиси Марушичнинг трансфери учун тахминан 300 минг АҚШ доллари сўрамоқда. Унинг transfermarkt порталидаги нархи 450 минг еврога тенг.

Воқеалар қандай ривож олишини вақт кўрсатади.

Рейтинг: -32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика