RU

Последние новости

00:30Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"  6 00:09"Реал" — "Мальорка". Таркиблар маълум  7 23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  4 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   28 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  369 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  7

Эшитдик-да: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинидаги сариқларни кўриб чиқишади Новости

Эшитдик-да: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинидаги сариқларни кўриб чиқишади

Олий лиганинг 22 турида Наманганда бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувининг 87-дақиқасида мезбонларнинг бир йўла уч футболчиси сариқ карточка олган.

Натижада бу уч футболчининг ҳисобидаги сариқлари сони 4тага етган ва "Насаф" билан муҳим ўйин олдидан улар дисквалификацияга учрадилар.

Мираброр Усмоновнинг ташаббуси билан олий лига - 2015нинг иккинчи даврасида кузатилаётган келишилган ўйинларни аниқлаш бўлими шу ўйинга ҳам тўхталиб ўтмоқчи экан.

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон миллий  терма жамоаси Тожикистонга қарши учрашувда атайлаб сариқ карточкаларни олганини пайқаб қолган ФИФА, кейинчалик ўша футболчиларимизни яна битта турга четлатган эди.

Агар воқеалар ривожи жиддий тус олса, "Навбаҳор" жамоасига жарима ва футболчиларини эса яна бир нечта ўйинга дисквалификация кутиб турибди.

22-тур. 20 сентябрь (якшанба)
«Навбаҳор» (Наманган) - «Пахтакор» (Тошкент) - 0:1. 3683 томошабин.
Огоҳлантиришлар:
О. Валижонов (40), А. Саматов (72), С. Шихов (87), Ш. Эркинов (87), Д. Жабборов (87) - Ж. Соҳибов (40), К. Махарадзе (83).

87-дақиқада сариқ карточка олган футболчиларга қўшимча Алишер Саматов ҳам "Насаф" билан бўлиб ўтган ўйинда майдонга тушмаган.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика