RU

Последние новости

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  26 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  259 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  2 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  2 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  2 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  44 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

Эшитдик-да: «Насаф» Хвича Кварацхелиянинг жамоадоши билан келишувга эришди Новости

Эшитдик-да: «Насаф» Хвича Кварацхелиянинг жамоадоши билан келишувга эришди

Грузия терма жамоаси футболчиси Жаба Жигаури Жамбули фаолиятини Қаршининг «Насаф» клубида давом эттиришга яқин.

Эшитишимизга қараганда, «Насаф» грузиялик ярим ҳимоячи билан тез орада расман шартнома имзолайди. Жаба Жигаури фаолиятининг асосий қисмини мамлакатнинг икки гранд жамоалари - «Динамо» Тбилиси ва «Динамо» Батумида муваффақиятли ўтказган. Шунингдек, Жигаури фаолияти давомида Франция, Македония ва Қозоғистон лигаларида ҳам ўйнаган.


Жабанинг майдондаги асосий позицияси марказда бўлиб, футболчи марказий ва ҳужумчи ортида инсайд ролида ҳам ўйнаши мумкин. Жигаури ярим ҳимоячи бўлишига қарамасдан фаолияти давомида 86та гол уриб, 40 маротаба ассист қайд этган.


Жаба Жигаури Грузия миллий жамоаси аъзоси саналади ва термада 22та ўйин ўтказган.


Жаба Грузия футболининг ёрқин юлдузи Хвича Кварацхелия билан Батумида бирга тўп тепган.


Футболчи тез орада Қаршига келиши кутилмоқда.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика