Эшитдик-да! "Насаф" "Спартак" билан ўртоқлик ўйини ўтказади
01 янв 2025 17:33
Новости
Эшитдик-да! "Насаф" "Спартак" билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон клублари янги мавсумга тайёргарликжараёнини бошлашаётган бўлишса, Россияда жамоалар катта танаффусга чиқишган.
"Championat.asia" олган маълумотга кўра, Қаршининг "Насаф" жамоаси Москванинг "Спартак" клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур баҳс 24 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар 2024 йилнинг июль ойида Москвада ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишган ва ўшанда "Спартак" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Айни пайтда "Спартак" Россия чемпионатида 18 турдан кейин 37 очко билан 3-ўринда бормоқда. Улар пешқадам "Краснодар"дан бор йўғи 2 очко ортда қолишмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии