RU

Последние новости

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:2 (Матнли трансляция)  105 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Эшитдик-да: "Насаф" етакчиси клубдан янги шартнома учун 1,5 миллиард маош сўрамоқда Новости

Эшитдик-да: "Насаф" етакчиси клубдан янги шартнома учун 1,5 миллиард маош сўрамоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси сербиялик ярим ҳимоячи Марко Станоевич билан ўртадаги шартномани узайтиришни истамоқда.

Эшитишимизга қараганда, қаршиликлар жорий мавсумда жамоанинг етакчисига айланган Марко Станоевич билан ўртадаги келишувни узайтириш мақсадида футболчига янги шартнома таклиф этишган. Марко Станоевич "Насаф"дан 2021 йилги мавсум учун 1,5 миллиард (150 минг АҚШ доллари) атрофида маош сўраган. "Насаф" эса бундай маошни сербиялик футболчига тўлашга рози бўлиши номаълум. Агарда ҳар иккала томон янги шартнома бўйича келиша олишмаса, унда Марко Станоевич фаолиятини Суперлиганинг бошқа клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Марко Станоевичнинг хизматларига айни пайтда Суперлиганинг бошқа клублари ҳам оғиз солишган. Марко Станоевич "Насаф"да қолишга қарши эмас. Агарда футболчининг янги шартнома бўйича талаблари қондирилса, Марко катта эҳтимол янги мавсумни ҳам "Насаф"да ўтказади. Акс ҳолда Марко қаршиликлар сафини тарк этиши мумкин.

Томонлар ҳозирча оғзаки музокаралар ўтказишган. "Насаф" келаси мавсум учун смета тасдиқланганидан сўнг Марко билан расман музокара ўтказиши мумкин. Рўзиқул Бердиев клуб раҳбариятидан Марко Станоевични жамоада олиб қолишни сўрамоқда.

Маълумот ўрнида: Марко Станоевич жорий мавсумда "Насаф" сафида 24 ўйинда 6та гол уриб, 1та голга асситентлик қилди.

Рейтинг: -54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика