Эшитдик-да. Ғайрат Ўдаев 4та ўйинга четлатилди
06 сен 2014 16:00
Новости
Эшитдик-да. Ғайрат Ўдаев 4та ўйинга четлатилди
"Хоразм" посбони иккинч босқичнинг 2-турида майдондан четлатилганди.
Сафарда "Қўқон-1912"га қарши кечган баҳснинг 58-дақиқасида бош ҳакам Шерзод Қосимов томонидан четлатилган дарвозабон шундан сўнг ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси томонидан 4та ўйинга дисквалификация қилинган. Шунингдек айтишларича Ўдаев 500 000 сўм миқдорда моддий жаримага ҳам тортилган. Лекин ПФЛ сайтида бу ҳақда расмий хабар берилмади.
Ғайрат Ўдаевнинг ушбу четлатилиши табиийки "Хоразм"га қимматга тушди. Яқинда урганчликлар "УзДонгЖу" билан баҳсга битта посбон билан келганди. Устига устак Равшан Жуманиёзов ҳам Андижондаги баҳсда ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди. Энди келгуси турда урганчликлар дарвозасини ҳимоячи Жасур Отажонов қўриқласа керак.

Комментарии