RU

Последние новости

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  6 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Эшитдик-да! Элдор Шомуродов Ростовда қолиб кетган "Бунёдкор-2004" жамоасига ўз ҳисобидан ёрдам берди Новости

Эшитдик-да! Элдор Шомуродов Ростовда қолиб кетган "Бунёдкор-2004" жамоасига ўз ҳисобидан ёрдам берди

16 март куни Россиянинг Краснодар шаҳрида анъанавий IX Сергей Игоревич Вахрушев хотира турнири старт олган эди. Унда Миркамол Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор-2004" ҳам иштирок этаётганди.

Бироқ 17 март куни Россия спорт вазирлиги мамлакат ҳудудида ҳар қандай халқаро мусобақаларни ўтказишни тақиқлади. Хусусан, спорт вазирлиги қарорига кўра, олдинроқ режалаштирилган ва бошланган мусобақалар ҳам тўхтатилди. Жумладан, 16 март куни старт олган анъанавий IX Сергей Игоревич Вахрушев хотира турнири ҳам шу қарорга кўра бекор қилинди.

"Бунёдкор-2004" жамоаси бир неча кун давомида Россияда қолиб кетди. Жамоа бир муддат Краснодарда бўлди ва Ростовга кўчиб ўтди. Ёш футболчилар бир неча кун давомида меҳмонхонада истиқомат қилишди. Эшитишимизга қараганда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоа аъзоларига Ростовдан Москвага бориш чипталарини ўз ҳисобидан олиб берган.

Олинган маълумотларга кўра, жамоа аъзолари Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган чартер рейс орқали Москвадан Ўзбекистонга олиб келинган.

Сайтимиз таҳририяти номидан бугунги қийин даврда чет элда бўлиб турган ҳамюртларимизга ёрдам бераётган барчага миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг: +113   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика