Эшитдик-да! "Бунёдкор"га Туркия Суперлигасидан ҳужумчи келмоқда
09 янв 2025 12:35
Новости
Эшитдик-да! "Бунёдкор"га Туркия Суперлигасидан ҳужумчи келмоқда
"Адана Демирспор"нинг қозоғистонлик ҳужумчиси Тошкентга кўчиб келишга яқин турибди.
"Championat.asia"га маълум бўлишича, "Бунёдкор" Қозоғистон миллий терма жамоаси ва "Адана" клуби ҳужумчиси Абат Қайратули Айимбетовни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Туркия Суперлигаси жорий мавсумида Айимбетов 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришни уддалаган.
"Transfermarkt" портали 1995 йил 7 августида таваллуд топган Абат Айимбетовнинг трансферини 500 минг еврога баҳоламоқда.
Европа Чемпионати саралаши доирасида Данияга қарши баҳснинг 89-дақиқасида гол урган Абат Қозоғистонга ғалаба келтирганини таъкидлаб ўтиш мумкин. Умумий ҳисобда Абат Айимбетов мамлакат миллий термаси сафида 44 та ўйинда майдонга тушган ва 9 та гол уришга муваффақ бўлган.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии