RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Эшитдик-да: Бобир Абдихолиқовга Россия жамоалари жиддий қизиқмоқда Новости

Эшитдик-да: Бобир Абдихолиқовга Россия жамоалари жиддий қизиқмоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси билан шартномаси тугаган Бобир Абдихолиқов фаолиятини Европанинг кучли чемпионатларининг бирида давом эттириши мумкин.

Эшитишимизга қараганда, айни пайтда эркин агентга айланган ва қатор жамоалар таклифини ўрганиб чиқаётган Бобир Абдихолиқовнинг хизматларига Россия премьер лигасининг қатор клублари оғиз солишган. Улар орасида РПЛнинг гранд жамоаси ҳам мавжуд. Футболчининг агентлари ҳозирда РПЛ жамоаларининг таниқли функционерлари ҳамда мураббийлар билан Бобир Абдихолиқовнинг трансфери бўйича музокараларни бошлашган.

Эшитишимизча, Россия клублари ўзбек ҳужумчисини самарадорлик бўйича РПЛдаги иккинчи Шомуродов бўлишига умид қилишмоқда.

Бобир Абдихолиқовга РПЛ жамоаларидан ташқари Европанинг бошқа  чемпионат вакилларидан ҳам қизиқиш ва таклифлар мавжуд.

Бобир Абдихолиқов ўтган мавсумда "Насаф" сафида Суперлигада 25 ўйинда 17 гол уришга муваффақ бўлди ҳамда чемпионатнинг энг жамоасида ҳақиқий етакчига айланиб, жамоанинг кумуш медалларига эга чиқишида катта ҳисса қўшди. 23 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 145 ўйинда жами 54та гол уришга муваффақ бўлган.

Футболчи таклифларни ўрганишда жараёнида кучлироқ чемпионатда ва яхшироқ жамоада ўйнашни устувор вазифа сифатида қарамоқда.

Рейтинг: +76   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика