RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

“Эртанги кун спорти”. Ўзбекистон - Эрон 2:1 Новости

“Эртанги кун спорти”. Ўзбекистон - Эрон 2:1

Тошкент шаҳрида “Эртанги кун спорти” (Sport for tomorrow) номли футбол фестивалининг 2-тури якунланди.

Дастлабки турда Ўзбекистон Туркманистон устидан 5:1 ҳисобида устун келганди. Япония ва Эрон ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмаганди - 0:0.

Бугун 2-турнинг илк баҳсида Япония ўсмирлари Туркманистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Иккинчи ўйин Ўзбекистон ва Эрон ўртасида бўлиб ўтди. Учрашувнинг 11-дақиқасида форслар ҳужумчиси чиройли гол уриб ҳисобни очди - 0:1. Биринчи бўлимда Ўзбекистонда ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Бироқ жавоб голи фақат иккинчи бўлим бошида урилди.

Расул Йўлдошевнинг ўнг қанотдан чап оёқда жарима майдонига узатиб берган ажойиб пасидан сўнг Абдунозир Абдураҳмонов Эрон дарвозасига тўп киритди - 1:1.

61-дақиқада Расул Йўлдошевнинг жарима майдонига узатган тўпини Абдунозир дарвозага йўллади, ҳимоячидан қайтган тўпни Шуҳрат Неъматов деярли бўш дарвозага жойлаб қўйди  - 2:1.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ғалабани қўлга киритди.

Ўзбекистон U16 - Эрон U16 - 2:1

Голлар
: Абдунозир Абдураҳмонов 47, Шуҳрат Неъматов 61 - Намдари 11
 
Ўзбекистон U16: 12.Жасурбек Умрзоқов , 3.Шохзамон Хайруллаев (6.Мардон Абдуллаев, 25), 4.Ихтиёр Холдоров, 7.Остон Ўрунов, 8.Валерий Акопов (36.Шуҳрат Неъматов, 17), 9.Баҳром Соатов, 10.Расул Йўлдошев (23.Ғайрат Азизхўжаев, 89), 33.Асадбек Собиржонов (Бурхон Ҳасанов, 72), 16.Алфайзи Неъматов (32.Абдунозир Абдураҳмонов, 42) (14.Иброҳим Ғанихонов, 90) , 5.Абубакир Мўйдинов, 19.Ислом Каримов.

Эрон U16: 1.Эсмаили, 6.Шариати, 23.Ранжбар, 3.Эсмаилзода, 15.Садеги, 2.Давари, 7.Годарзи, 10.Намдари, 17.Гадери, 14.Гобеишави, 5.Муҳаммадалипур.
Захирадан тушганлар: Ғуломзода, Ҳуссайин Пур, Сардари, Али Пур, Шарифи.


4 март куни мусобақанинг сўнгги тури бўлиб ўтади. Ўзбекистон ва Япония учрашуви ғолиби мусобақа чемпиони бўлади.

4 март
11:00 Эрон U16 – Туркманистон U16
15:00 Ўзбекистон U16 – Япония U16



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сентябрь ойида Ҳиндистонда ўтадиган U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Эрон ва Японияга ҳам қитъа биринчилигига йўлланма олган.


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика