RU

Последние новости

20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  3 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  7 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  14 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8

Эртага хоккей бўйича дастлабки Ўзбекистон чемпионати старт олади Новости

Эртага хоккей бўйича дастлабки Ўзбекистон чемпионати старт олади

Теги :  Хоккей
Эртага, 8 февраль куни хоккей бўйича Ўзбекистон биринчи чемпионати бошланади.

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада «Бинокор», «Ҳумо», «Семурғ» ва «Тошкент» жамоалари иштирок этишади. Ўйинлар «Ice City» муз аренасида ташкил қилинади. Икки ой давом этадиган чемпионат доирасида 24 та учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1 февраль куни «Ice City» мажмуасининг очилиш маросимида Ўзбекистон хоккей федерацияси томонидан Ўзбекистон чемпионати ташкил этилиши ҳақида маълум қилинганди.

8 февраль куни «Тошкент» ҳамда «Бинокор» жамоалари ўртасидаги ўйин билан (соат 18:00да) Ўзбекистон 1-чемпионати старт олади. Ушбу баҳсдан сўнг музга «Ҳумо» ҳамда «Семурғ» жамоалари чиқиб келишади.

Мунтазам чемпионат 17 март куни якунланади. 20 мартдан бошлаб эса икки раунддан иборат плей-офф баҳслари бошланади. Унда ўйинлар учта ғалабагача ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон хоккей федерацияси 2018 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган. Федерациянинг асосий мақсад ва вазифаси – мамлакатимизда хоккейни оммалаштириш ва ривожлантириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хоккей бўйича Республика чемпионати, кубоги, Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган халқаро мусобақаларни ташкил қилишдан иборатдир.


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика