RU

Последние новости

20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  0 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:10Суперлига. ОКМК - "Насаф" 2:4 (матнли трансляция)  31 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  64 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1

Эртага Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда кимлар иштирок этиши маълум Новости

Эртага Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда кимлар иштирок этиши маълум

Хабарингиз бор, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади. Унда амалдаги чемпион

“Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўзаро баҳс юритади. Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.

Эртага – 5 март куни ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуманда даставвал “Пахтакор” бош мураббийи Питер Хюистра иштирок этади. Унга Егор Кримец ва Сардор Рашидов ҳамроҳлик қилади. “Пахтакор” иштирокидаги матбуот анжумани 17:15 да старт олади.

“Насаф” мураббийи Шухрат Тошпўлатов ва жамоа етакчилари Ҳусниддин Алиқулов ҳамда Абдувоҳид Неъматов иштирокидаги матбуот анжумани эса 17:45 да бўлиб ўтади. 

Барча турдаги ОАВ вакилларини ўйинолди тадбирларни бевосита воқеа жойидан ёритишга чорлаймиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика