RU

Последние новости

01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  1 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  7 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  32 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  19 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6

"Эртага бизни ўзгача тўқнашув кутмоқда" — Жезуалду Феррейра иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Эртага бизни ўзгача тўқнашув кутмоқда" — Жезуалду Феррейра иштирокидаги матбуот анжумани

Осиё Чемпионлар лигаси 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар вакиллари иштирок этишди.

Жезуалду Феррейра: "Эртага ОЧЛ гуруҳ босқичининг иккинчи даврасига старт берилади. Тошкентда қийин баҳсни ўтказдик. "Пахтакор"га қарши илк ўйиндан кейин тегишли хулосаларни чиқарганмиз. Бизни қизиқарли ва шу билан бирга жуда қийин ўйин кутмоқда. Айтиш мумкинки, "Пахтакор"  жисмонан ва тактик тарафлама анча пишиқ жамоа. Осиё чемпионлар лигасида осон учрашувларнинг ўзи йўқ. Айни пайтда гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини уддалаш ҳақида ўйлаяпмиз. Бунинг учун эса эртанги беллашувда ғалаба қозониш талаб этилади. Шу боисдан ҳам биз эртанги ўйинга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушамиз. Аввал ҳам айтганимдек, "Пахтакор" тўпни хуш кўрувчи жамоа ва биз эртага уларни ўз услубиларида ўйнашларига йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Мотивация? Бу тарафлама муаммо йўқ. Эртанги ўйин аҳамияти юқори. Шу боисдан ҳам мотивация етишмаслиги ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бизни ўзгача ва махсус режалар остида ўтадиган қизиқ тўқнашув кутмоқда".


Ҳамид Исмоил (футболчи): - Мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Бизни эртага жиддий ва қизиқ учрашув кутмоқда. Бу жамоага қарши илк ўйин чиройли ва томошабоп чиқди. Эртага ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин бўлишига шубҳа йўқ. Биз ўз уйиимизда рақибдан устун келишга ҳаракат қиламиз. Афиф? Тўғри, унинг йўқлиги йўқотиш. Лекин бизда футболчилар бир-бирини ўрнини тўлдириш салоҳиятига эга.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика