RU

Последние новости

03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  12 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1

Эртага 1-лига бор. Ҳакамлар қани? Новости

Эртага 1-лига бор. Ҳакамлар қани?

Олдиндан айтиб қўяй, ушбуни ёзишдан мақсад кимнидир танқид қилиш эмас, шунчаки ПФЛ матбуот хизматида фаолият юритаётганларни сал эътиборлироқ бўлишга чақириш.
Эртага биринчи лиганинг 2-босқичидан ўрин олган 9-тур беллашувлари ўтказилади. Навбатдаги турнинг барча саккизта ўйини бир кунга белгиланган. Аммо-лекин ПФЛ расмий сайтида 9-тур ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси ҳалиям эълон қилингани йўқ. Албатта, биз – ҳамкасблармиз, шундай экан, бировдан камчилик ахтариш ниятимиз йўқ. Лекин тур ҳакамларини вақтида бериб бориш уларнинг вазифаси эканлигини бир оғиз эслатиб ўтиш зарар қилмас. 

Бундан ўн кунча олдин иш юзасидан федерация биносига борганимда ҳакамлар ва назоратчилар бўлимида ишлаб келаётган Бобур Ҳайдаров билан гаплашиб қолдик. У кишидан нега ҳакамлар рўйхати вақтида матбуотга берилмаяпти деб сўраганимда, ўйинларни бошқариши керак бўлган ҳакамлар рўйхати ҳар доим тайёр туриши, фақат ПФЛ матбуот хизматидан ҳеч ким келиб сўрамаётгани учун вақтида сайтларда чиқмаётганини айтди. Эртага 1-лигада ўйинлар борлиги маълум. Аммо ҳакамлар ҳалиям эълон қилинмади. Бунинг сабаби эса бизга қоронғу. Эҳтимол, бу шанба-якшанба кунлари ПФЛнинг ишламаслиги билан боғлиқдир. Мана энди эртага сайтда чиқса керак, тур ҳакамлари бугун фалончи ўйинларни бошқаришади деб.

Ҳакамларни вақтлироқ эълон қилиниши нима беради? Масалан, вилоят клублари келаётган ҳакамларга олдиндан поезд ё самолётга чипта олиб қўйишлари лозим, бундан ташқари, ҳакамларнинг қаердан эканлигига қараб қайтиб кетиш учун йўлкира харажатларини ҳам тахлаб қўйишга тўғри келади. Аммо “қора либослилар” номи эълон қилинмаса аксарият клублар нима қилишни билмай ҳайрон қолишади ва ўйинга бир-икки кун қолганда шошиб қолишяпти. Шундай экан, ПФЛ бировлардан профессионалликни талаб қилгунча аввало ўзи бошқаларга ўрнак бўлса айни муддао бўларди.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика