RU

Последние новости

02:33Хулен Лопетеги: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг зўр клубларидан бири"  0 02:15"Арсенал" "Бавария" футболчисини нишонга олди  0 01:59КАМБЭК! Италия Суперкубоги ярим финалида "Милан"дан камбек!  3 00:55"Челси" футболчиси учун мавсум тугаган бўлиши мумкин  0 00:32Аморим: "Ливерпуль" биздан яхшироқ ҳолатда, лекин бизда ғалаба учун имкониятлар етарлича"  1 00:13ЛаЛига. "Валенсия" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари маълум!  35 23:59Туркия. "Ризеспор" "Бешиктош" билан дуранг ўйнади, Алиқулов гол урганди, аммо...  1 23:32Рэшфордни икки топ-клуб кузатмоқда  0 23:14Италия Суперкубоги. Ўғил отасига қарши ўйнайди!  3 22:50"Тоттенхэм" Англия термаси посбонини нишонга олди  5 22:30Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"даги фаолияти якунланаётганини тасдиқлади  6 22:08"Андижон" янги мавсум учун тайёргарликни бошлади  2 21:51Гвардиола: "Бу шунчаки осон ва оддий иш бўлмайди"  4 21:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи "Қизилқум"га ўтиши мумкин  1 21:07Расман: Забиҳилло Ўринбоев "Навбаҳор"га қайтди  8

Эртага... Новости

Эртага...

Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этишимиз учун 4та ўйинда кўпроқ очко жамғаришимиз керак. Яъни, Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари билан бўлиб ўтадиган ўйинларда.

12 очкодан учтасини Тошкентдаги баҳсда бой бериб улгурдик. Тўққиз очко қолди. Қолган рақиблардан олинадиган очколар, юқоридаги йўқотишларни тўлдиришига ишониш қийин. Баъзи сенсацияларни инобатга олмаганда, қолган рақибларимиздан Эрон ва Жанубий Кореянинг ўзи ҳам очко ола билади. 

Эртанги баҳс терма жамоамиз тақдирини ҳал қилиб беради, агар ғалаба қозонсак. 5 очколик фарқни иккинчи даврада қўлдан бой бермасак керак, агар ростан ғалаба қозона олсак. Орада Жанубий Кореянинг Эронга қарши яна битта ўйин бўлади. Худди шундай биз ҳам форс ўлкасига сафар қиламиз. Дуранг орқали очколар тафовутини сақлашимиз мумкин, лекин бу бизга 5 очколик фарқни тақдим этиши мумкин бўлган кайфиятни бермайди. Чунки, бундай паллада Эрон билан сафардаги ўйинимиздан кўпроқ корейслар фойда кўрадилар. Сўнгги тур Тошкентда, айнан Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтишини инобатга олсак ва ўзи шундоқ ҳам анча "қари" бўлган таркибимизнинг яна бир ёшга "қариши" кўпроқ шарқликлар фойдасига хизмат қилиши мумкин. Шунинг учун эртанги ўйинда терма жамоамизни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Дуранг ва мағлубият ўз-ўзидан Жанубий Кореяники. Мағлубият ҳақида гапириб ўтирмайман, шусиз ҳам бунинг бизга қанчалик қимматга тушишини яхши биламиз.


Куни кеча сайтимиз орқали Жанубий Корея терма жамоасини сафарда юта олмаганимизни эсладик. Сайтимиз ўқувчиларидан бирининг фикри жуда кўп мушоҳадага сабаб бўлди. "Пайтида энг яхши таркибларимиз ҳам Жанубий Кореяни сафарда юта олмаган экан, эртага қийин бўлади"... Тўғри гап. 2013 йилги ўйинни ёдга олинг. Ўша Жанубий Корея, Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйнаган энг кучсиз Корея эди. Мураббий ва футболчилар ўртасида чиққан низо туфайли, маҳаллий мураббий легионерлар хизматидан фойдаланмай қўйган пайтда ҳам биз уларни мағлубиятга учрата олмаганмиз. Чунки корейсларда истаган вақтда, истаган амплуасига янги ўйинчини етказиб бера оладиган профессионал ички чемпионат бор. Бизга етишмаётган нарса, айнан шу бўлади. Шунинг учун ҳам 2017 йилдан қўрқишимиз керак, агар очколар фарқини эртага катталаштириб олмасак. Терма жамоамизнинг асосий таркиб футболчиларидан Жепаров, Исмоилов, Ҳайдаров, ҳар ўйинда нимадир қила олиши мумкин бўлган Гейнрихни бу йилги ҳолатида кўра олмасликдан чўчишимиз керак. Аҳмедов ва Денисов ҳам 30 ёшни қарши оладилар. 

Юқоридагиларни ёзишдан мақсад, эртанги баҳсда уч очконинг қиймати, оз эмас-кўп эмас, роппа-роса бир йилга тенглиги. 

Энди ўйинга тўхталамиз. Азиз Ҳайдаров сафдан чиққан, Жепаровда жароҳат бор. Бу нарса ўйинга ўз таъсирини ўтказмаслиги мумкин, лекин Бабаян учун номлар катта роль ўйнашини сўнгги икки йилда гувоҳи бўлдик. Ҳайдаров ва Жепаров майдонда бўлса, бош мураббийимиз ўзини эркин ҳис этади. Бу икки футболчи олдидаги ёшлар ҳам бирон нима бўлса нажотни улардан кутишади. Эртанги ўйиндаги бор "юк" Аҳмедовга тушишини башорат қилиш қийин эмас. Сўнгги икки ўйиндан келиб чиқиб айтсак, бошқа нуқтада ўйин сифатини тушириб юбораётган Ислом Тўхтахўжаевдан кўра, Даврон Ҳошимовнинг ўзи ёшлигидан катта бўлган нуқтадаги ўйини мазмунлироқ чиқяпти. Тўхтахўжаев эса айнан Ҳайдаровнинг ўрнида синаб кўрилса чакки бўлмайди. Ёдингизда бўлса, 2014 йилги олий лига мавсумининг иккинчи даврасида Тўхтахўжаев айнан шу амплуада тўп тепганди. Исломнинг кучли тамони шундаки, у Аҳмедов каби олис масофадан имконият бўлса рақиб дарвозасини аниқ нишонга ола билишида.


Афонинга келадиган бўлсак, Иордания билан бўлиб ўтган ўйиндаги ягона голда иштирок этди. Унинг амплуасида тўп тепадиган футболчиларнинг ўйини мухлисларга кўринмайди. Лекин шундай бўлса-да, аҳамият берган бўлсангиз, "тозаловчи" ролидаги бу футболчимиз тўпни имкон қадар олдинга етказиб беришга ҳаракат қилишини кўрдик.

Эртанги ўйинда дарвозабон, ҳимоя ва ҳужум чизиғида деярли ўзгариш бўлмайди. Жепаров ва Ҳайдаровнинг йўқлиги Афонин асосий таркибга киришига йўл очиши мумкин. Аҳмедовнинг олдида Шомуродов "жонлироқ" кўринаяпти. Иордания билан ўйинда чакки ҳаракат қилмади. Худди Одил каби икки-уч нафар футболчининг ўртасидан чиқиб кетиш услубини ўзлаштираётганини кўриш қувонарли ҳол. 

Жанубий Кореяда таркиб борасида муаммо йўқ. Умид қиламиз, уларнинг муаммоси эртага биз бўламиз!

Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг: +59   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика