Эррера эркин агент сифатида Франция клубига ўтади
22 мар 2019 11:45
Новости
Эррера эркин агент сифатида Франция клубига ўтади
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера ёзда Лига 1 жамоасига ўтиши мумкин.
Маълумотларга кўра, 29 ёшли футболчи ПСЖ билан музокара ўтказмоқда. Франция клуби ярим ҳимоячига ҳафталик маоши 173 минг евро бўлган шартнома таклиф қилмоқда. Футболчининг ҳозирги маоши таклиф қилингандан сезиларли даражада кам.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Эрреранинг "қизил иблислар" билан шартномаси якунига етади, шу сабабли у ПСЖга текинга ўтиши мумкин.
Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи эканлиги айтилган эди.
Комментарии