RU

Последние новости

00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  0 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  0 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  8 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  124 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  6 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21

Эроннинг энг севимли клуби ёхуд "Персеполис" ҳақида Новости

Эроннинг энг севимли клуби ёхуд "Персеполис" ҳақида

Чемпионлар лигасида энг кўп мухлис йиғиш бўйича рекорд соҳиби бўлиб турган “Персеполис”га Эроннинг ўзида 30 миллиондан ошиқ аҳоли мухлислик қилиши айтилади.
Жамоа Эрондаги энг севимли клуб ҳисобланади. Охирги мавсумларда ишқибозларни катта ғалабалар билан хурсанд этмаётган Теҳрон клуби ОЧЛда катта иштиёқ билан ўйнашга қарор қилган.

“ПЕРСЕПОЛИС” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаблари:
«қизил армия», «қизиллар», «шерлар»
Ташкил топган вақти: 1963 йил, декабрь
Стадиони: «Озоди», Теҳрон, 84412 томошабинга мўлжалланган
Бош мураббийи: Ҳамид Дераҳшон
Менежери: Ҳамид Ризо Сиаси
Эришган ютуқлари: 9 бор Эрон чемпиони (1971-72, 1973–74, 1975–76, 1995–96, 1996–97, 1998–99, 1999–00, 2001–02, 2007–08), 5 марта Эрон Кубоги соҳиби (1987, 1991, 1999, 2010, 2011), 1 бор Осиё Кубок эгалари Кубоги соҳиби (1991). Ўн мартадан ортиқ турли маҳаллий Кубок мусобақаларида ғолибга айланган.

Эрон футболининг гегемонларидан бири саналган «Пирузи» янги асрда сезиларли тарзда кучсизланди. Натижада биринчи ўн йилликда фақат икки бор мамлакат чемпионлиги қўлга киритилди. Охирги марта жамоа 2008 йил чемпионатда олтин медалларга эга чиққан. Шунга қарамай, ушбу жамоани ўз майдонида жуда кўп ишқибоз қўллаб-қувватлайди. ОФК таҳлилига кўра, «Персеполис» «Ал Ҳилол» ва «Гуанчжоу Эвергранд» билан бирга қитъада энг кўп мухлисга эга бўлган клублар саналади. Эронлик футбол ихлосмандларининг 61 фоизи айнан ушбу жамоага мухлислик қилишининг ўзи ҳам кўп нарсани айтиб турибди. «Қизиллар» таркибида ҳамиша Эрон футболи лидерлари тўп тепиб келишган. Аввал Али Даи, Али Карими, Карим Багери, Раҳмон Ризои сингари ўйинчилари фаолият кўрсатишган.

“Персеполис” клуб сифатида жуда катта имкониятларга эга. Ушбу номдаги университетни ташкил қилган клуб талабаларга футбол ва футзал мураббийлиги, фитнесс, спорт шарҳи ва ўйин шарҳловчиси каби йўналишларда таълим бериб келяпти. 2013 йилнинг июнь ойида шахсий телеканалини ишга туширган. Интернет орқали тинглаш мумкин бўлган радиодастурлари ва эшиттиришлари ҳам мавжуд. Энергетик ичимлик ишлаб чиқариш ташкил этилган. Шунингдек, мухлислар ўзларини жамоа ҳаёти ичида ҳис қилиш учун клуб номидаги ресторанлар ишга туширилган. Ҳозирда 4та шундай ресторан фаолият кўрсатмоқда.
Бош мураббий Ҳамид Дераҳшан клуб сафида 12 мавсум ўйнаган. Ўтган йили 17 йиллик танаффусдан сўнг бош мураббий сифатида қадрдон жамоасига қайтди. Чемпионлар лигасининг биринчи турида “Лаҳвия”ни қабул қилган “Персеполис” рақибни йирик ҳисобда доғда қолдирди. Дохаликлар таркиби олдинги йилга қараганда бир оз кучсизланган бўлса-да, мезбонларнинг йирик ғалабасини кўпчилик кутмаганди. Демак, совринларга эга чиқмаётган жамоани менсимасликдан йироқ бўлиш лозим.



Ҳамид ДЕРАҲШАН
Туғилган санаси:
23.01.1959
Туғилган жойи: Теҳрон, Эрон
Футболчиликдаги позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1977–1987 “Персеполис”, 1987–1991 “Қатар СК”, 1991–1992   “Ал Садд”, 1992–1994 “Персеполис”.
Эрон миллий терма жамоасида 1980–1993 йилларда 41 учрашувда 9 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1994–1995, 1997 “Персеполис”, 2001–2002   Эрон U-17 терма жамоаси, 2004 “Сорхпушан”, 2004 “Хома”, 2009–2010 “Пайкон”, 2010–2011 “Шарҳдори”, 2011–2012 “Шаҳин Бушеҳр”, 2012–2013 “Дамаш”, 2014 йилдан “Персеполис”да.

Жамоа таркибида миллий терма жамоага номзод футболчилар бор. Легионерлар уч нафар бўлиб, ҳимоячи Майкл Уманья Коста Рика терма жамоа аъзоси саналади. У Бразилиядаги жаҳон чемпионатида терма жамоаси билан чорак финалгача етиб борди. Ярим ҳимоячи Фернандо Габриэль ва ҳужумчи Жозе Жуниор Бразилиядан. Улар асосан ҳужумни кескинлаштириш учун жавобгардирлар.

Дарвозабонлар
1. Суша Макани
41. Муртазо Пур
44. Масъуд Ҳамами

Ҳимоячилар
3. Муҳаммадризо Хонзода
4. Майкл Уманья (Коста Рика)
5. Маҳди Жаъфарпур
6. Муҳсин Бенгар
20. Алиризо Нурмуҳаммади
30. Мобин Дорағи
99. Бабак Ҳотами

Ярим ҳимоячилар
2. Омид Алишоҳ
11. Паям Содиғиян
14. Муҳаммад Нури
15. Афшин Исмоилзода
18. Меҳрдод Кафшғари
19. Милад Камандани
26. Ҳамидризо Алиасқари
28. Аҳмад Нуроллоҳи
66. Фернандо Габриэль (Бразилия)

Ҳужумчилар
8. Меҳди Дақақили
10. Ризо Норози
16. Ризо Холиқфар
17. Меҳди Тареми
22. Жозе Жуниор Тадеу (Бразилия)
24. Ҳади Норози
33. Муҳаммад Аббосзода
77. Али Алипур


Беҳзод НАЗАРОВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика